Мақола

612 04/10/2022

2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистонга 6,5 миллиард долларлик трансчегаравий ўтказмалар амалга оширилди, шундан 5,3 миллиард доллари Россиядан жўнатилди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пул ўтказмалари ҳажми 2,4 бараваргага ошиб, 2,24 миллиард долларга етди. 

Трансчегаравий ўтказмалар бўйича 2-ўринни Қозоғистон (327 миллион доллар), 3-ўринни АҚШ (237 миллион доллар), 4-ўринни Корея Республикаси (138 миллион доллар) эгаллаган.

Маълумотларга кўра мамлакатга юборилган пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 6,53 миллиард долларгача, яъни 1,96 баробарга ошган.

Аввалроқ, 12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг “Капиталбанк” ва “Ипак йўли” банклари норезидентларга карталарни чиқариш шартларини кучайтирганлиги ҳақида маълумот берилганди.

Visa и Master Card тўлов тизимлари Россияда ўз фаолиятини тўхтатганидан сўнг, россияликлар бошқа мамлакатлардаги банк карталарини фаол равишда расмийлаштира бошлаганлар. Ўзбекистон Марказий  банки маълумотларига кўра, йил бошидан буён хорижликларнинг мамлакатда ҳисоб рақамларини очиши 15-20 фоизга ошган. Ҳисоб рақамларини очган хорижликларнинг аксарияти эса россияликлардир. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация