Мақола

931 04/07/2023

Елизовский туманидаги Чудо-Остров аквапарки яқинида юз берган оммавий муштлашув натижаси тергов билан тугади.

Полициянинг хабар беришича, аквапарк яқинидаги автотураргоҳдаги муштлашувда камида 10 киши қатнашган. Уларнинг барчаси қуролсиз эди. Гувоҳлар воқеа жойига полицияни чақирган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, можаро қурилиш ишлари туфайли келиб чиққан. Унинг иштирокчилари Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар бўлган. Муштлашувнинг барча иштирокчилари аниқланган, ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муштлашувда уч нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Бири касалхонага ётқизилган, икки кишига амбулатор даволаниш шарти билан жавоб берилган.

Полиция можаро бартараф этилгани, текширув натижаларига кўра айбдорлар жавобгарликка тортилишини маълум қилмоқда.

“Кам 24” агентлиги маълум қилишича, муштлашувда 1971, 1999, 2003 йилларда туғилган фуқаролар жабр кўришган. Касалхонага ётқизилган жанжалкаш амбулатор даволанишга ўтказилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация