Мақола

1 673 29/08/2023

Россияда ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларни фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ташаббус депутатлар, ҳуқуқшунослар ва сиёсатшунослар орасида муҳокамага сабаб бўлди. Қонун лойиҳасининг хусусиятлари қандай, у қанча одамга таъсир қилиши мумкин ва нима учун ҳужжат матнини Украинанинг собиқ фуқароларига нисбатан қайта ишлаш керак?

Давлат Думасига ҳарбий рўйхатга олишдан бўйин товлагани учун олинган Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Тушунтириш хатида айтилишича, лойиҳа “Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган вақтда ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтмаган” шахсларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, фуқароликдан маҳрум қилиш сабаби “ҳарбий бурч, шу жумладан сафарбарликдан қочиш” бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, ташаббусда кўрсатилган таърифга кирувчи барча шахслар икки ҳафта ичида ҳарбий комиссарликка келиши шарт. Мурожаатни давлат хизматлари орқали электрон шаклда топширишга тегишли воқеа содир бўлган кундан бошлаб етти кун ичида ҳам рухсат этилади.

Эслатмада чет элликларга фуқароликни бериш бўйича статистик маълумотлар ҳам келтирилган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 691 минг киши Россия паспортини олган. Уларнинг аксарияти Тожикистондан келган (173 минг). Ундан кейин Арманистон (45 минг), Қозоғистон (42 минг), Ўзбекистон (27 минг), Озарбайжон (23 минг) ва Туркманистон (3 минг). 2023 йилнинг январ-март ойлари орасида Марказий Осиёдан 106 минг киши Россия паспортига эга бўлди.

Минтақавий сиёсат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари Михаил Матвеев ўзининг телеграм-каналида таъкидлашича, бундай қонун зарурати Россия фуқаролигини олган хорижий давлатлар фуқароларининг ҳарбий рўйхатдан ўтмасликлари билан боғлиқ.

Парламентарийнинг ташаббусига экспертлар ҳамжамияти ва жамиятда турлича муносабат билдирилган. Масалан, ДХР Миллий гвардияси департаменти бошлиғининг ўринбосари Александр Ходаковский ўзининг Телеграм-каналида муҳожирларни “фронт олдига” юбориш ғоясини ёқламаслигини таъкидлайди. “Бизга қуролланган маҳбуслар етмаяпти, келинглар, муҳожирларни кўпроқ қўшамиз. Ажойиб бўлади. Вақт ўтиб, биз кўрадиганимизни кўрамиз”

Ходаковский ушбу фуқаролар учун қурилиш батальонларида хизмат қилиш энг яхши вариант, деган фикрда.

У ҳозирда ҳарбий инфратузилма армиянинг ҳозирги ҳажмига мослаштирилмагани, казармалар, машғулотлар майдончалари ва йўллар қуриш кераклигини  таъкидлайди.

“Русский инженер” телеграм канали муаллифи Алексей Васильев Ходаковскийнинг фикрига қўшилади. Унинг фикрига кўра, “жамиятда ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларга нисбатан салбий қарашни шакллантириш керак”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация