Maqola

872 26/12/2022

Декабрь ойи бошидан бери Хитойда 250 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланган.

Bloomberg Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига таяниб, декабрь ойида Хитойда деярли 250 миллион киши COVID-19 билан касалланганлигини хабар қилди. Хитой Ташқи ишлиар вазирлиги инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазият назорат остида эканлигини таъкидлади.

Декабрь ойи бошидан бери COVID-19 билан касалланганалар сони мамлакат аҳолисининг 18 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Bloomberg Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясинин ёпиқ йиғилишига таяниб хабар берди.

Ушбу ҳисоб-китобларга кўра, касалланганларнинг аксарияти декабрь ойида коронавирус билан касалланган бўлса, 20 декабрда бир кун ичида 37 миллион киши COVID-19 билан касалланган. Агентликнинг таъкидлашича, бу  Хитойда пандемия бошланганидан бери инфекциянингг энг катта кўпайиши ҳисобланади.

Касалликни энг кўп юқтирганлар Сичуань жанубий провинцияси ва пойтахт вилоятида кузатилмоқда, у ерда ҳар иккинчи одам COVID-19 билан оғриган.

Хитой декабрь ойи бошида мамлакатда оммавий норозилик намойишларидан сўнг COVID-19га нисбатан “ноль бардошлик” сиёсатини тўхтата бошлади. Митингларга Урумчи шаҳридаги ёнғин сабаб бўлган, бу ёнғинда ўн киши ҳалок бўлган.

South China Morning Post газетасининг хабарига кўра, бино коронавирус сабабли “юқори хавфли” ҳудудда бўлган, шунинг учун одамлар учун бу бинони тарк этиш қийин бўлган.

Шаҳар расмийлари бу ҳолатни рад этишди. Хусусан, 7 декабрдан бошлаб мамлакатда иши инфекция юқтириш хавфи билан боғлиқ бўлмаган шахслар учун ПЗР текшируви бекор қилинди. “Юқори хавфли зоналар” эса ҳудудий-маъмурий ташкилотлар томонидан эмас, балки ”бинолар, хонадонлар, уй хўжаликлари томонидан” жорий этила бошланди

Эндиликда мамлакат ичида ҳаракатланиш ёки жамоат жойларига кириш учун эмлаш сертификати талаб қилинмайди, касаллик енгил ёки симптомсиз бўлса, уйда изоляция қилинган ҳолда қолишга рухсат берилади.

23 декабрь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин Хитойда COVID-19 эпидемиясининг олдини олиш  билан боғлиқ вазият назорат остида эканлигини айтди.

Айни пайтда эмлаш кўрсаткичи ўсишда давом этмоқда, тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати кенгаймоқда, жами таклиф талабни тўлиқ қондирмоқда. Хитойдаги умумий эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш ҳолатини олдиндан назорат қилиш мумкин”, деди дипломат.

Манбаа: РБК.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya