Maqola

3 757 13/07/2017

Россия ҳукумати қарори билан катталар болаларни машинанинг орқа ўриндиғида автоўриндиқ ёки хавфсизлик камаридан фойдаланган ҳолда олиб юришлари мумкин. Худди шундай талаб ўсмирларни юк машинаси кабинасида олиб юришда ҳам амалда бўлади. Агарда бола олд ўриндиқда кетаётган бўлса, болалар ўриндиғидан фойдаланиш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб ўз кучида қолади, деб ёзмоқда Ria.ru.

Янги тартибга кўра, 12 ёшгача болаларни мотоцикль ўриндиғида олиб юриш тақиқланади. Болаларни олиб юриш қоидаларини бузганлик учун уч минг рубль жарима белгиланган.

Яна бир муҳим қоида шундаки, эндиликда етти ёшдан кичик болаларни машинада ёлғиз қолдириш мумкин эмас. Москва ва Санкт-Петербургда бунинг учун 2,5 минг, бошқа ҳудудларда 500 рубль жарима солинади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya