Мақола

931 16/11/2023

Россияда муҳожирлар оиласи болаларининг ноўрин хатти-ҳаракатлари туфайли мамлакатдан чиқариб юборилган биринчи ҳолат қайд этилди.

Прокуратура маълумотларига кўра, Новосибирскда истиқомат қилган 7 ва 12 ёшли болаларнинг онаси бу йил ота-оналик мажбуриятини бажармагани учун уч марта жаримага тортилган. Гап шундаки, аёл бозорда ишлаётган вақтида болалари ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва улар тиланчилик билан шуғулланишган. Бунинг устига, аёл фарзандларини рўйхатдан ўтказмаган экан.

Болалар билан жанжаллашиб қолган ўқитувчи телефони камераси билан болаларни видеога олган. У уларга бирор нарса деганми ёки йўқлиги номаълум, болалар уни масхаралаб, унга тош отишган.

Расмийлар олдинги қонунбузарликларни ҳисобга олган ҳолда, бутун оилани Россиядан бадарға қилишга қарор қилишди.

Аёл Қозоғистонгача етиб олиш учун автобус чипталарини сотиб олган. У ердан Душанбега боради. Унинг айтишича, болаларини бир ҳафта олдин ватанига, отасининг олдига жўнатиб юборган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация