Мақола

5 050 27/04/2016

vpisanie16 ёшгача бўлган болалар ота-оналардан бирининг, ёки икковининг ҳам паспорти (нобиометрик) га ёздирилган бўлиши лозим. Шунингдек, боланинг маълумотлари сурати билан бирга ота-онанинг паспортига ёзиб киритилади (бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси бўлиши шарт).

Агар бола муқаддам ота-онадан бирининг паспортига ёздирилган бўлса, паспорт янгисига алмаштирилаётган пайтда фарзандига болалар учун биометрик паспорт расмийлаштирилади.

Болани  паспортга ёздириш ота-онанинг Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош Консули номига шахсан ёзма равишдаги аризаси ёки ота-оналардан бирининг аризаси ва иккинчисининг ёзма равишдаги розилиги асосида амалга оширилади.

Ота-онадан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фарзандини ўзбек фуқаролигига розилиги талаб этилади.

Аризага қуйидаги хужжатларнинг асл нусхаси ва нусхаси билан бирга илова қилинади:

– ота-онанинг паспорти;

– ҳамроҳлик қилувчи шахснинг паспорти (нобиометрик);

– расмий никоҳдан ўтилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

– боланинг 3х4 хажмдаги 2 дона фотосурати;

– ота-онанинг болани олиб кетишни нотариал тасдиқланган розилиги.

Консуллик йиғими 40 АҚШ долларини ташкил этади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация