Мақола

651 30/11/2022

Бу чет эллик ишчиларнинг шахсий даромад солиғи бўйича аванс тўловини Бошқирдистон резидентларининг шахсий даромад солиғига яқинлаштириш имконини беради.

Бошқирдистон Республикаси Давлат мажлиси “Бошқирдистон Республикасида меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициентни белгилаш тўғрисида”ги БР Қонунининг 1-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунини қабул қилди.Ҳужжатга кўра, 2023 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 1,72541 этиб белгиланди. Бу ҳақда Бошқирдистон парламенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат мажлиси раиси Константин Толкачев коэффициент хорижлик фуқароларнинг солиқ юкини ҳудуддаги резидентларнинг солиқларига яқинлаштириш учун зарурлигини айтди.

Шундай қилиб, Бошқирдистонда хорижлик ишчилар учун патентнинг ойлик нархи 4700 рублни ташкил этади. Хорижий ишчи кучидан асосан қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Ушбу йўналишда 2022 йил январдан июлгача бўлган даврда ўртача иш ҳақи мос равишда 41000 ва 32000 рублни ташкил қилган.

Шундай қилиб, шахсий даромад солиғининг ўртача тўлови 5371 рубль ва 4114 рублни ташкил этган эди.

Келгуси йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида иш ҳақини 8,3 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу чет эллик итшчиларнин шахсий даромад солиғи бўйича аванс тўловини Бошқирдистон резидентлари томонидан тўланадиган шахсий даромад солиғига яқинлаштириш имконини беради.

Манбаа: “Мигранто.ру”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация