551 16/11/2023

2024 йилда чет элликлар учун меҳнат патенти нархининг деярли 15 фоизга – 4700 дан 5400 рублгача ошиши туфайли Бошқирдистоннинг муҳожирлар томонидан тўланган солиқлардан тушган даромадлари 2023 йил охиригача ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмдан кўпроққа ўсиши кутилмоқда.

Ушбу қадам меҳнат патентидан фойдаланган ҳолда НДФЛ – шахсий даромад солиғи бўйича аванс тўловларини ўтказаётган мигрантлардан солиқ тушумларини янада оширишга қаратилган.

Тахминларга кўра, патент нархининг ошиши Бошқирдистон бюджети даромадларининг 592,4 миллион рублга ва консолидацияланган бюджети 700 миллион рублга ошишига олиб келади. Миграция ставкалари пандемия даврида пасайганидан сўнг ўсишда давом этмоқда.

Агар 2020 йилда Бошқирдистонга 10,1 минг мигрант келган бўлса, 2023 йилнинг 9 ойида бу рақам 18,4 минг кишига етган. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Бошқирдистонда 26,9 минг мигрант ишлаган.

Меҳнат патенти нархининг ўсиши Санкт-Петербургда ҳам 4,5% га ошириш  режалаштирилган. Санкт-Петербург ҳукумати муҳожирлар томонидан тўланадиган шахсий даромад солиғи йиғими 2024 йилда 9 миллиард рублга етишини кутмоқда.

Бошқирдистонда патент нархининг Санкт-Петербургдагидан ҳам кўпроққа ўсиши ишчиларнинг патент нархи паст бўлган Россиянинг бошқа минтақаларига кўчиш хавфини яратади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация