Maqola

2 931 14/12/2017

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Москва шаҳрида яширин босмахонани фош этишди. Бу ерда ўзбекистонлик шахслар сохта ҳужжатларни: миграция карталаридан тортиб, касаллик варақаларигача тайёрлашган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

«Бугун Федерал хавфсизлик хизмати ва ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси қўшма рейдлар давомида радикал кайфиятдаги шахслар томонидан ташкил этилган махфий босмахонани аниқлади. У ерда барча нарса: миграция карталаридан тортиб ишлаш учун патентларгача, дипломлар, касаллик варақалари, талабалик гувоҳномалари ва шунга ўхшаш нарсалар тайёрлаб келинган», – дея айтиб ўтди манба.

Унинг сўзларига кўра, полиция “Сохта акциз маркаларини тайёрлаш ва ўтказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу борада бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмаяпти.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya