Мақола

976 03/05/2022

Уларга 2,7 млн. сўмгача жарима солиниши кутилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги «Айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қуйидаги мазмундаги 47-6-модда билан тўлдирилади:

«47-6-модда.Ота-она вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинламасдан, бошқа ҳудудга ёки хориж давлатларига чиқиб кетиши

«Ота-она васийлик ва ҳомийлик органлари орқали вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинламасдан бошқа ҳудудга ёки хориж давлатларига чиқиб кетиши (ота-оналарнинг ўз ота-оналик мажбуриятларини узрли сабабларга кўра бажара олмайдиган даври бундан мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда (1,35 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда (2,7 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади».

Шунингдек, Оила кодекси 74-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилади:

«Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётганида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.

Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хорижий давлатга кетаётганида ўз болаларини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши керак, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.

Ота-она хорижий давлатга доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга кетишидан бир ой олдин ўз болаларига васий ёки ҳомий белгилаш бўйича аризани вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этишлари лозим».

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация