Мақола

691 22/11/2022

Бозорлар раҳбарияти ишлаб чиқариш, савдо, омборлар ва компаниянинг хизмат хоналарида ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган компанияларга жой ажратиб берганлиги учун жавобгарликка тортилади.

Ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган ширкатларга ишлаб чиқариш, савдо, ормбор ва офис хоналари берганлик учун бозор эгалари ҳозирча жаримага тортилади. Бундай қонун Федерация Кенгашининг  ялпи мажлисда маъқулланди.

“Чакана бозорлар ва Россия Федерацияси Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Федерал қонунининг 14-моддасига шу масала юзасидан ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бозор эгалари ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган ширкатларга савдо жойларини тақдим этган тақдирда жарима тўлайди. Қонун кучга киргандан сўнг бозорни бошқарувчи компания хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шу жумладан чет эллик ишчиларни меҳнатга жалб қилиш қоидаларига амал қилмаса, жавобгарликка тортилади.

Бошқарувчи компания энди  омбор, коммунал, маъмурий ва бошқа бинолардан фойдаланиш хусусида шартнома тузган компанияларда меҳнат қилувчи мигрантлар фаолиятининг қонунийлиги учун ҳам масъул саналади.

Федерация Кенгаши қўмитасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси Александр Жуков”бозоркомлар” масъулияти ҳақида шуларни маълум қилди. Бу ҳақда “Российская газета” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация