Мақола

779 09/06/2022

Британия 70 та компания билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тажрибасини бошлади.

Британия тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш юзасидан дунёдаги энг катта тажрибани бошлади. Унда 70 та компаниянинг 3300 нафар ходимлари иштирок этишмоқда, деб хабар беради CNN.

Тажриба 4 Day Week Global нотижорат ташкилоти ва Anatomy маркази томонидан Кембриж ва Оксфорд коллежлари тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Тадқиқот давомида ходимлар ҳафтасига тўрт кун ишлашади ва уларга тўлиқ иш ҳақи тўланади. Лекин ишчи-ходимлар 100 фоиз самарадорликни таъминлашлари керак.

Тадқиқотчилар янги иш режимининг меҳнат самарадорлигига, гендер тенглигига, атроф-муҳитга ва шунингдек

ходимларнинг турмуш фаровонлигига таъсирини ўрганадилар.

“Биз пандемиядан чиққанимиз сабабли, кўплаб компаниялар рақобатнинг самараси яшаш тарзининг сифат даражасига таъсир этишини ва иш вақтининг юқори унумдорликка йўналтирилган тарзда қисқариши соҳадаги устунликни таъминлашини яхши тушуниб етмоқдалар”, – деди 4 Day Week Global директори Джо О’Коннор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация