Брянск вилояти аҳолиси 10 йил ичида 100 минг кишига камайди, муҳожирлар сони эса кўпайди, бу минтақанинг этник таркибини ўзгартириб юборади.
Брянскстат нашри демографик фалокат юз бераётганини иддао қилмоқда. 2013 йилда Брянск вилоятида 1 253 666 киши яшаган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1 152 505 нафарга тушган. Туғилиш даражаси Брянск вилоятининг мавжудлигига таҳдид соладиган даражага тушиб кетди.
Брянск вилоятида беларуслар, украинлар, молдованлар, грузинлар ва яҳудийлар камайган бўлса, тожиклар ва қирғизлар сони ортган. Агар 2010 йилда ҳар 100 минг кишига 77 нафар тожикистонлик тўғри келган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 140 дан ошган. Худди шу нарса қирғизларга ҳам тегишли: ҳар 100 минг кишига 6 киши тўғри келган, ҳозир 22 нафар.
Бундан ташқари, Брянск вилоятида қозоқлар, бошқирдлар ва туркманлар сони ҳам кўпайган.