Мақола

3 347 02/12/2023

Россияда миграцияга қарши тенденция даҳшатли суръатлар билан кўпайиб бормоқда – йирик шаҳарларда катта ёшли руслар ва ўсмирлар иштирокидаги норозилик юришлари бошланди.

2023 йил ноябрь ойининг сўнгги кунларида ижтимоий тармоқларда Россиянинг турли шаҳарларидан миграцияга қарши оммавий юришлар ҳақида хавотирли хабарлар тарқалди. Масалан, 2023 йилнинг 29 ноябр куни Воронежда ёшлар мамлакатда миграция сиёсатини кучайтиришни талаб қилинган шиорларни бақириб, намойиш ўтказишди.

Самарада «Патруль России» ҳаракати шаҳар ҳокимияти билан келишилган тадбирлар – “Миграцияга қарши рус марши” ва вилоят ҳукумати биноси олдида “Халққа, Россияга қарши миграция сиёсатига қарши” митинг ташкил қилди, дея ўзининг ВК саҳифасида хабар берган ҳаракат раҳбари Данил Голованов.

Шунингдек, Тюменда тартибсиз гуруҳларда тўпланган ўсмирлар кўчаларда мигрантлар келишига қарши шиорлар айтиб бақиришган эди.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва ва Санкт-Петербург чеккаларида “мигрантларга қаршилик кўрсатиш” мақсадида маҳаллий аҳолидан халқ отрядлари тузилганини қайд этган.

Бу русларнинг барчасини “Россия руслар учун” умумий шиори бирлаштиради, бу сиёсатшунослик ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассисларни хавотирга солмоқда – улар бу чақириқ жамиятдаги радикал ҳис-туйғуларни аниқ акс эттиради ва кескинликка олиб келади, юриш ва маршлар сони ортиб бориши Россиянинг адекват миграция ва миллий сиёсатнинг йўқлиги натижасидир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация