Мақола

756 25/01/2023

Саудия Арабистони 2023 йилда Тожикистонга 7000 та Ҳаж квотасини ажратди. Бу ҳақда Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим  маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, маслаҳат келишуви ўтган ҳафта, қўмита раиси Сулаймон Давлатзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси Саудия Арабистонида бўлганида имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони коронавирус пандемияси даврида киритилган барча чекловларни бекор қилганидан сўнг, мамлакат учун квоталар сони оширилган эди.

Аввалроқ, чекловлар олиб ташланиши билан Тожикистон учун квота пандемиядан олдинги йилларда бўлгани каби 8,5 минг зиёратчи бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди.

Пандемия вақтида Саудия Арабистони ҳукумати 2020 ва 2021 йилларда фақат чекланган миқдорда, 2022 йилда эса 1 миллион кишининг Ҳажга боришига рухсат берган.

Шу билан бирга, ўтган йили фақат 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, тўлиқ эмланган ёки коронавирусга қарши иммунитетга эга, сурункали касаллиги бўлмаган шахслар Ҳаж зиёратига боришлари мумкин эди.

Ўтган йили Тожикистон учун 3,5 минг кишилик квота ажратилган . 2022 йилда ҳар бир ҳожи учун ҳаж зиёрати нархи 61 минг сомоний бўлган.

Бу йилги ҳаражатларга келсак, Қўмита бу ҳақда республиканинг шаҳар ва туманларидан ҳаж зиёратига боришни хоҳловчилар рўйхати олинганидан сўнг маълум бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда “Аsia plus” нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация