Аризалар қабули 8 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:00га қадар давом этади.
Лотереяда иштирок этиш учун талабгорлар dvprogram.state.gov сайти орқали ариза-анкета тўлдириши лозим. Анкета тўлдириш ва лотереяда иштирок этиш бепул.
Аризалар қабули 8 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:00га қадар давом этади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси талабгорларни муҳлатнинг охирига қадар кутмасликка чақирди: сўнгги кунларда сайт ишида техник носозликлар кузатилиши мумкин.
Лотерея орқали ҳар йили дунё бўйлаб 55 минг кишига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи берилади. Бироқ лотереяда бундан икки баробар кўп одам ғолиб деб топилади. Хусусан, DV-2023 лотереясида 1199 262 киши тасодифий равишда танлаб олинган. Танлаб олинганларнинг 55 минг нафарига виза насиб қилади.
Грин-карта орқали АҚШга бориш бўйича ўзбекистонликлар юқори ўринларда туради. DV-2023 мавсумида Ўзбекистоннинг 5511 нафар фуқаросига ютуқ чиққан. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри хабар берди.