Бухорода такси ҳайдовчиси калининградлик йўловчи салонда унутиб қолдирган рюкзакни қайтариб берди. Унда меҳмон 60 минг рубль қийматидаги Россия ва чет эл валюталарини, ноутбук ва паспортни сақлаган. Бу ҳақда сайёҳнинг ўзи интернет нашрига маълум қилган.
Калининградлик шахс Москвадан Ўзбекистонга тунда етиб келди. Меҳмонхонага кетаётиб ухлаб қолган ва таксида нарсаларини унутиб қолдирган. Буюмлари эсига тушганда, машина аллақачон ғойиб бўлганди, деб маълумот берди “Рамблер.ру”.
“Самолётдаги ҳамроҳим мен учун таксига буюртма берганди. Мен такси рақамини эслаб қолмагандим”, – дейди россиялик йўловчи.
Маҳаллий такси хизматида бу кишига ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиш тавсия этитлган. Милиция ходимлари мурожаатдан сўнг шошилинч тарзда йўловчининг рюкзакини қидиришга тушишди. Улар видеокузатув камералари орқали машинани қидираётган вақтларида ҳайдовчининг ўзи йўловчини топиб келди ва унинг буюмларини топширди.
“Терговчилар гувоҳлар кўз ўнгида рюкзакнинг ичидагиларни текшириб олишди. Ҳамма буюмлар жойидалигига ишонч ҳосил қилингач, ҳайдовчининг кетишига рухсат беришди”, – дейди калининградлик фуқаро.