Мақола

894 12/10/2023

Ўнлаб марказий осиёликлар АҚШга ноқонуний киришга уриниб, картеллар қурбонига айланмоқда.

Сўнгги йилларда юзлаб Марказий Осиё фуқаролари Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўллар билан киришга уринмоқда. Уларнинг маршрути Истанбул, Мадрид, Богота, Панама ва Манагуани ўз ичига олиб, сўнгра Марказий Американинг бир қанча мамлакатлари бўйлаб пиёда ва машинада юриш керак бўлади. Америкага йўл қочқин мақомини ва грин-кард олиш йўлидаги босқичдир. Бироқ, йўлда улар ўз ҳаётларини хавф-хатарга қўйиб, мексикалик жиноятчиларнинг картеллари қўлига тушишади.

Қирғизистонлик Асан Багишов рафиқаси ва болалари билан АҚШ чегарасига етиб бориш учун бир ойдан кўпроқ вақт сарфлаганини айтади. Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган Асан сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини даъво қилади. У қонуний йўл билан АҚШ визасини олишга уринганини, бироқ Қирғизистон фуқаролари учун буни деярли имконсиз эканлигини айтади. Мексикада кўп уринишлардан сўнг у ноқонуний йўлни танлашга қарор қилди.

Кўплаб уюшган жиноий гуруҳлар фаолият юритадиган Мексика уюшган жиноятчилик даражаси юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ҳозир Мексикага, жумладан, Марказий Осиёдан, айниқса Россиянинг Украина билан уруши бошланганидан кейин кўпроқ муҳожирлар келмоқда.

Аксарият муҳожирлар полиция ва жиноий гуруҳлар ўртасидаги шериклик ҳақида айтиб, полиция бу картелларга қарши тура олмаслигини таъкидлашади. Кўп ҳолларда мигрантлар эркинлик учун картелларга пул беришга мажбур бўлади. Пули бўлмаганлар ҳатто, қулликка тушиб қолиши ҳам  мумкин.

Исмини ошкор этмаган яна бир қирғизистонлик муҳожирнинг сўзларига кўра, Мексикадаги картеллар ва полиция аниқ ҳамкорлик қилади. Полиция картеллар таъсирига қарши ожиз. Рейносадаги картеллар МДҲдан келганлар пул олиб келишларидан хабардор. Шунинг учун муҳожирлар меҳмонхонадан чиқмай яшашга мажбур бўлишади.

Қирғизистонлик яна бир муҳожир Дамир Мексикадаги картел қўлига тушгани ҳақида гапиради. “Бизни ҳашаматли уйга олиб боришди, у ерда сумкаларимизни тинтув қилиб қимматбаҳо буюмларимизни олиб қўйишди. Телефонларимиз ва нақд пулларимизни тортиб олишди”, дейди у. Бизда бир неча песо ва доллар бор эди, лекин улар ҳаммасини олиб қўйишди”.

Ўтган йил давомида Мексикада бедарак йўқолганлар сони 12 мингдан ошди. Уларнинг бир қанчаси Марказий Осиёдан келган муҳожирлар эди. Шуни ҳам айтиш керакки, АҚШ чегарасини кесиб ўтган барча муҳожирлар ҳам мамлакатдан бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

2022 йилда Қўшма Штатлардан 72 мингдан ортиқ муҳожир чиқариб юборилди, бу йил уларнинг сони янада ортиши кутилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация