Мақола

898 24/12/2022

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. «Бундай ишлай олмас эканман, бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман», — деб ёзади у.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Кушербаев постда бунга нима сабаб  бўлгани ҳақида маълумот келтирмаган, деб ёзади “Газета.уз”.

«Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!», — деб ёзади у.

Аввалроқ у Twitter`да давлат бюджети лойиҳасининг жорий муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзган эди.

«Бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпида сўз сўрасам зам спикер Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим. Депутатларни оғзини ёпадиган замларни боридан йўғи яхши», — деб ёзади у.

Аввалроқ ОАВ Қонунчилик палатаси 2023 йилги давлат бюджетини 3 соатдан кам вақт ичида (3 ўқишда) муҳокама қилди ва тасдиқлагани ҳақида ёзганди. Қонун лойиҳасининг ўзи салкам бир ҳафта олдин қуйи палатага киритилди ва жамоатчилик муҳокамасига ҳам тақдим этилмади. Ҳужжат деярли бир овоздан, танқидларсиз қабул қилинди.

Расул Кушербоев мунтазам равишда журналист ва блогерларни ҳимоя қилиш, монополияга қарши чиқиш, ҳукумат ва ҳокимлар қарорлари ва бошқа масалалар юзасидан фикр билдириб келар эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация