Мақола

2 271 21/11/2023

20 ёшли мигрант, Россия армияси аскари Украинада асирга олинди.

15 ноябр куни Украинанинг бир қанча телеграм каналларида Россия Қуролли кучлари аскари Бунёд Жўраев ўртасидаги суҳбат видеоси эълон қилинди.

Деваштич тумани Ғазантарак қишлоғида яшовчи Бунёд Жўраев беш йил аввал отаси ва акаси билан Россияга бориб, ўрта мактабни шу ерда тамомлаган.

«Украина сейчас» телеграм канали томонидан эълон қилинган видеода Бунёд Жўраев Владивостокдаги техникумни битиргач, армияга чақирилганини айтади.

Ушбу видеода Бунёд Украина билан бўлаётган урушга боришни истамагани, лекин бормаса, қамоқ жазоси билан таҳдид қилишганини айтади.

У, жанглар чоғида Донецк вилоятида украиналик аскарлар уни ва олти нафар шерикларини асирга олиб, уларга яхши муносабатда бўлишаётганини маълум қилган.

4-5 дақиқалик видеода Жўраев асосан рус тилида гапирган, лекин охирида тожик тилида: “Бу бизнинг урушимиз эмас ва унда қатнашмаслик керак”, деган.

Бунёднинг дўстларидан бири Даврон Муҳаммадназаровнинг айтишича, Бунёд сўнгги икки ойдан бери алоқага чиқмаган ва Даврон унинг асирга олинганини телеграм каналларидан билган.

“Ҳалигача Россия расмийлари Бунёднинг асир олингани ҳақида қариндошларига хабар бермаган. Ҳозир яқинлари энди уларга мурожаат қилишган, аммо жавоб йўқ”, — дейди Муҳаммадназаров.

Унинг сўзларига кўра, Бунёд рус ва тожик фуқаролигига эга.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу видеони кўрганликлари ва ундаги маълумотларни ўрганаётганини маълум қилган. Тожикистоннинг Украинадаги элчиси Давлат Назриев 17 ноябр куни фақат Тожикистон фуқароларига ёрдам бера олишини айтган.

“Ҳеч ким бизга ёрдам сўраб келмади. Украина расмийлари ҳам бизга хабар бергани йўқ. Бу йигит Тожикистон фуқароси бўлсагина ёрдам бера оламиз”, деган элчи.

Бунёднинг кейинги тақдири номаълум. У рус қўшинлари томонидан асирга олинган украиналик ҳарбийга алмаштирилиши мумкин. Жўраевнинг оиласи Бунёд Украинанинг телеграм каналларида жойлаштирилган видеода рус ҳарбийлари ва русларни танқид қилганидан сўнг, у Россияга қайтиб келгач, қамоққа олинишидан хавотирда эканини айтади.

Россиянинг 2022 йил февралида Украинага бостириб кириши ортидан бу урушда ўнлаб тожикистонликларнинг асирга олингани ва ҳалок бўлгани маълум.

Бу урушда қанча Тожикистон фуқароси қатнашаётгани номаълум, бироқ ҳозирча камида 50 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация