Maqola

3 587 02/12/2017

Россия Федерациясининг Бурятия Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқароларига бериладиган патентда эндиликда номзоднинг касби, мутахассислиги, лавозими, меҳнат фаолияти тури каби маълумотлар ҳам кўрсатилади. Бу ҳақда БМК ахборот агентлиги маълум қилди.

2017 йил 17 ноябрь куни Буряти Республикаси раҳбари А.С.Циденов “Бурятия Республикаси ҳудудида бериладиган патентда чет эл фуқаросининг касбини (мутахассислиги, лавозими, меҳнат фаолияти тури) кўрсатиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Ушбу фармон Бурятия Республикасида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини олиб бориши устидан мониторинг юритиш, шунингдек чет эл фуқароларининг патент бўйича фаолият олиб бориши юзасидан назорат ўрнатиш мақсадида қабул қилинди.

Фармон 2018 йил 1 январдан кучга киради. Янги йилдан бошлаб Бурятияда чет элликлар учун патент нархи 4576,86 рублдан 4754,5 рублга оширилади.

2017 йилнинг 10 ойи давлмида республикада 2248 та патент берилди, дея хабар қилди БР Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya