ОЁҚҚА ТУРИШ УМИДИДАГИ УМИД

Умид Рўзиев ўтган йили ота-онаси билан Новосибирскка келишган эди. Аммо отасининг хужжатларида муаммо бўлиб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Умид эса онаси билан қолди ва мигрантларнинг болалари учун ташкил этилган марказга қатнай бошлади.
Ҳозир Умид 7 ёшда, 1-синфга бораётганди. Сурат чизишни, турли ўйинларни ва қушларга емак беришни яхши кўради. Жуда яхши...