Turkum: Россия хабарлари

Кафеда безорилик қилганлар ўзбекистонликлар эмас – ўзбек миллий-маданий уюшмаси

Россия оммавий ахборот воситаларида 11 майга ўтар кечаси Москвадаги кафелардан бирида ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг безорилик қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Бу хабарга Москва ўзбек миллий-маданий мухторияти расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда шундай дейилади: “ОАВда 11 майга ўтар кечаси Москвада 30 нафар мигрант “Монро” кафесига бостириб кириб, безорилик қилгани...

Путин русларнинг хорижга чиқиб кетишини тўхтатмоқчи

Қонун амалда Россия Федерациясида чет элга чиқиши чекланган фуқаролар реестрини яратади, уларнинг ҳуқуқларига сезиларли даражада путур етказади. Россия президенти Владимир Путин уруш бошланганидан кейин мамлакатни қамраб олган фуқароларнинг оммавий эмиграциясига ва сафарбарлик эълон қилинишига жавобан чоралар кўришни талаб қилди. 12 май, жума куни Путин Россия Федерациясининг давлат миграция сиёсати...

Мигрантлар ўртасида жиноятлар камаймоқда – ИИВ

Тақдим этилган маълумотлардан шуни аниқ тушуниш мумкинки, муҳожирлар орасида жиноятчиликнинг тез ва кескин ўсиши кузатилмаяпти. 2023 йил 11 май куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова XI  Санкт-Петербург халқаро юридик форуми сессияларидан бирида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан шуни тушуниш мумкинки, Россиядаги муҳожирлар ўртасида...

CNN: 155 000 муҳожир АҚШга киришни кутиб чегарада сарсон бўлмоқда

Ноқонуний муҳожирлар АҚШ чегарасини кесиб ўтишни кутиш вақтида вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган. CNN телекомпаниясининг хабарига кўра, 155 000 муҳожир Мексика ҳудудидан АҚШга киришни кутмоқда. Мексиканинг АҚШ билан чегарага яқин жойлашган шимолий штатларига 155 минг муҳожир ёпирилган. Ноқонуний муҳожирлар вақтинчалик бошпана ва кўчаларда жойлашиб олган. Бугун, 11 май куни АҚШнинг собиқ...

30 нафар ўзбекистонлик Москвадаги кафеда тўполон қилди

Москва шарқидаги “Монро” кафесига 30 нафар ўзбекистонлик фуқаро бостириб кирган. Readovka  нашрининг хабарига кўра, улар кафе ашёларини синдира бошлаган, уч ходимга ҳужум қилган – улардан бирини пичоқ билан ярадор қилган, иккинчисини қурол билан қўрқитишган, қовурғасини синдиришган ва телефонини тортиб олишган. Илгари ҳам худди шу одамлар мазкур кафеда бошқа меҳмонлар...

Давлат Думаси мигрантларни «махсус операция»га чақириш имконини берувчи лойиҳа тайёрламоқда

Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев (КПРФ) Россия Федерацияси фуқаролигини олган Марказий Осиё ва Кавказортилик фуқароларининг “махсус операция”да қатнашишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. У янги фуқаролардан қурилиш батальонлари ва олдинги қисмларда фойдаланишни таклиф қилган. «Бошқа ватани ва паспорти  бўлмаган Россия фуқаролари  ҳамда Россия фуқаролигини олган мигрантларнинг ҳарбий мажбуриятларини тенглаштириш...

Суд ярадор Росгвардия жангчилари билан «жанг» қилмоқда

Россия гвардиясининг Владимир вилоятидаги дирекцияси ходимлари Украинадаги урушнинг биринчи кунларида Харков яқинидаги колоннада таркибида ҳаракатланаётиб ўқлар остида қолишган. Владимир гарнизони ҳарбий суди Украинага ҳарбий босқин чоғида яраланган ва қўмондонлик қарорини қўллаб-қувватлашга уринган Россия гвардиясининг Владимир вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Вадим Носов, Иван Тезиков ва Вагиф Видади ўғли Абдуллаевларнинг даъволарини...

Давлат Думаси депутати Марказий Осиёлик мигрантларни урушга юборишга чақирди

Коммунистик партия фракциясидан Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев нега Марказий Осиёлик мигрантлар махсус операция зонасига (СВО) қисман сафарбарлик доирасида чақирилмаяпти, деб савол қўйган. Унинг иддаосича, гап қўшфуқаролик билан боғлиқ, шунинг учун сиёсатчи Россия фуқаролигига эга бўлган тожикистонликлар ўз конституциявий бурчини бажариш имкониятига эга бўлиши учун ушбу қисмдаги қонун нормасини...

Россия: Ички ишлар вазирлиги мигрантларни назорат остига олмоқчи

Меҳнат муҳожирларининг ишлашга рухсатномаларини бекор қилиш ҳуқуқини  Россия Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатига олмоқчи ва бу иш берувчининг сўровига биноан бўлади.   Вазирлик ушбу соҳада давлат назоратини бекор қилган ҳолда мигрантлар устидан маъмурий назорат жорий этишни режалаштирмоқда. «Агар чет эллик ишчи меҳнат шартномаси ёки ишни бажариш (хизмат кўрсатиш) бўйича...

Усмон Мелиев: «Қизим ва ўғлимга намуна бўлишга ҳаракат қиламан»

Жорий йил 3 май куни Москванинг Строгино туманида 15 йилдан буён кўча супурувчиси бўлиб ишлаб келадиган ўзбекистонлик Усмон Мелиев шу ерда яшовчи оиланинг эътиборсизлиги сабаб ахлатга ташлаб юборган 5 млн рубль миқдоридаги пулларини топиб, эгасига қайтариб берди. Маълумотларга кўра, Усмон Мелиевга бошқарув хонасидан қўнғироқ қилиб, кўп қаватли уйлардан бирида...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya