Екатеринбургда ўзбек тили бўйича якшанба мактаби очилди
Якшанба дарсларининг мақсади болаларга ўзбек тили, маданияти, қадриятлари ва Ўзбекистон тарихини ўргатишдир. Екатеринбургда Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан ўзбек тили бўйича якшанба мактаби ташкил этилди. Шундай қилиб, мактабдаги дарслар Урал федерал округида туғилган, лекин ўзбек тилини билмайдиган ўзбек болалари учун мўлжалланган. Ҳозирда мактабда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар...