Туркум: Россия хабарлари

Россиядаги мигрантлар “чёрный кассаси” ёхуд мигрантлар ипотекасиз қандай қилиб квартира сотиб олишмоқда?

Россиядаги айрим мигрантлар бир ярим йил ичида ипотека кредитисиз квартира харид қилишмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Унда ушбу мақолани ўқишни тавсия қилиб қоламиз. Ura.ru нашри бу ҳақда катта мақола эълон қилди. Таъкидланишича, Тожикистондан келган мигрантлар банкка омонат қўймасдан ва ипотека кредити олмасдан Россияда квартира сотиб олиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берган....

Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистон фуқаролари жалб қилинади

Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бўйича ўзбекистонликларга ажратиладиган квота сонини оширишга рухсат берди. Россия ҳукумати ўзбекистонлик ишчиларни нафақат қурилиш соҳасига, балки агросаноат мажмуасига (АПК) ҳам кенг жалб қилишни режалаштирмоқда. Россия бош вазири М. Мишустин имзолаган ҳукумат қарорида шу ҳақда сўз боради. Бундан аввал,...

Медведев: Россияга келаётган мигрантлар сони 1 йилда 33 фоизга ортган

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари мигрантлар билан боғлиқ воқеалардан келиб чиққан ҳолда чоралар кўришга чақирган. Унинг айтишича, хорижликларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳам мажбурий бўлиши керак. «Муҳожирлар келиши ортмоқда, айниқса, кўплаб мамлакатда эпидемияга қарши чоралар сусайтирилгач, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1/3 фоизга кўп бўлди. Ҳар йили бизга бир неча...

Ҳар 3 ойда тиббий кўрикдан ўтилмайди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларни қийнаётган саволга жавоб берди

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиш муддатига доир масалага ойдинлик киритди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ назарда тутилган 3 ойлик муддат тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда бир марта ўтиш зарурлигини англатмайди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, кимё-токсикологик тадқиқотларни ўз ичига олган тиббий кўрикни ўтказиш...

Тадқиқот: Миграция иқтисодиёт ўсишига сабаб бўлади

Ички ва ташқи миграция Россиядаги ишсизлик даражасига амалда таъсир қилмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳалари ўсиши ва кенгайишига олиб келади. Россия Марказий банкининг Узоқ Шарқ бўлинмалари иқтисодчилари Мария Кудаева ва Иван Редозубов ўз тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келган. Улар илмий ишларида мигрантларнинг мамлакатда бўлиши ишсизлик даражасини кескинлаштиради, деган тасаввурни чиппакка чиқарди....

Патентли мигрантларга навбатдаги тақиқ. 1 апрелдан патентли меҳнат мигрантлари Карелияда ҳам ишлай олмайди

Россиянинг Карелия республикаси маъмурияти (маъмурий маркази – Петрозаводск шаҳри) патент асосида ишловчи меҳнат мигрантлари ишга қабул қилинмайдиган соҳаларни маълум қилди. Республика раҳбари Артур Парфенчиков шу мазмундаги фармонни имзолаган. Шундай қилиб, 2022 йил 1 апрелдан эътиборан республикада патент асосида меҳнат қилувчи хорижий ишчиларни жалб қилишга доир тақиқ кучга киради. Фармон...

Россия хорижий талабалар учун квотани 30 мингга етказади

Россия ҳукуматининг хорижликларга бериладиган таълим квотаси 2022 йилда 5 минг ўринга оширилиб, 23 минг ўринга етказилади. 2023 йилда бу рақам 30 минг ўринни ташкил этиши белгиланмоқда. 2021 йилда хорижий талабалар учун йиллик квота 18 минг ўриндан оширилмаган эди, деб хабар қилмоқда Россия Фан ва таълим вазирлиги Ахборот хизмати. Маълум...

Мигрантларга яна бир тақиқ. Калугада мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар эълон қилинди

Транспорт, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси. Россиянинг яна бир областида мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар маълум қилинди. Россиянинг Калуга области губернатори Владислав Шапша ўз ҳудудидаги мигрантлар учун қатор тақиқлар жорий қилинганини эълон қилди. Мулозимнинг ўз Telegram каналида хабар қилганидек, яқин орада умумовқатланиш, транспорт ва чакана савдо соҳаларига меҳнат мигрантларини ишга қабул қилишни...

Энди мигрантлар Ўзбекистонга комиссияларсиз пул ўтказиши мумкин

“Газпромбанк” Ўзбекистоннинг йирик банки “Ипотека-банк” билан ҳамкорликда Россия банкларининг исталган карталаридан UzCard ва Humo тўлов тизимлари карталарига комиссиясиз пул ўтказиш хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда Газпромбанк хабарида айтилади. Ўзбекистондаги исталган банкнинг UzCard ва Humo карталарига бир лаҳзада пул ўтказишни Газпромбанк веб-сайтига кириб амалга ошириш мумкин. Бунинг  учун фақатгина пул...

Мигрантлар учун яна битта хизмат пайдо бўлди

Россия регионларини бирида мигрантлар учун қулай хизмат пайдо бўлди. Бу қанчалик фойдали эканлигини вақт кўрсатади. Таъкидланишича, янги хизмат  мигрантларнинг Россияга келиб жойлашишини осонлаштирар экан. Яъни, бу Интернет орқали кўрсатиладиган хизмат бўлиб, керакли давлат хизматларини тезда топишга ёрдам бераркан. “Мигрант” деб номланган ахборот тизими Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида ташкил этилганлиги...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация