Туркум: Россия хабарлари

Мигрантлар билан шартнома хақида билдиришномани “Госуслуги” орқали юбориш мумкин бўлди

Эндиликда “Госуслуги” орқали мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузганлик ёки бекор қилинганлик тўғрисида Ички ишлар вазирлигига хабарнома юбориш мумкин. Бу ҳақида, Россия рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда. “Госуслуга” “Меҳнат мигрантлари учун хабарномалар” хизматини ишга туширди. Унинг ёрдамида Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларига электрон хабарномалар юбориш мумкин. Жумладан: чет эл...

Москвада мигрантлар тиббий кўрикдан ўтадиган муассасалар рўйхати

Тиббиёт муассасалари рўйхатини Россия пойтахти раҳбари Сергей Собянин томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб Москвада мигрантлар кўрикдан ўтишлари мумкин бўлган тиббий муассасалар сони кўпайтирилди. Бундан буёғига Москва шаҳри мэри Сергей Собянин фармойишига кўра, катта ёшли мигрантлар бир қатор болалар поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин бўлади. Ташриф буюрувчиларга эндиликда...

Олти миллионлик “бўлмағур лойиҳа”. Санкт-Петербургда мигрантлар учун стол ўйини  яратилади

Бундан ташқари, мигрантлар учун викторина билан онлайн тренинг ташкил этилади. Санкт-Петербургда мигрантларга қонунга риоя этган ҳолда Россияда ишлашга мослашиш учуна ёрдам берадиган стол ўйини ва викторина ишлаб чиқишмоқчи. Бу шаҳарнинг “ПСП-Фонд” амалга оширишни ўз зиммасига олган, мигрантлар учун катта онлайн тренингнинг фақатгина бир қисми холос. Қизиқарли лойиҳани ишлаб чиқиш...

COVID-сертификатини мигрантлар энди ярим йилгача олса бўлади

Эндиликда мигрантлар Россияда олти ойгача бўлган муддатга COVID-сертификат олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун антителага анализ топширган бўлиш керак. Россиядан ташқарида аввал коронавирус билан касалланган ёки чет эл вакцинаси билан эмланган мигрантларда антитела бор бўлса COVID-сертификат олишлари мумкин бўлиши ҳақида Россия ҳукумати бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди. Унинг...

Россияда мигрантларга ёрдам берадиган янги портал ишга тушди

Россияда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини қулай интеграциялашуви учун “адаптациямигрантов.рф” янги ахборот портали ишга тушди. Россияда мигрантларнинг яхши мослашиб кетишлари учун янги ахборот портали ишга тушди, деб хабар берди ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати. Бу портал Россия Федерацияси ҳудудларига ишлаш учун келган хорижий фуқароларнинг руслар жамиятига қўшилиб кетишига кўмак бериш...

Патент тўлаш учун реквизитларда КБК ўзгарди

2022 йилда 1 январдан бошлаб патент учун тўлов қилинадиган реквизитлар ўзгарганлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Россия Молия вазирлигининг 2021 йил 8 июндаги 75н-сонли буйруғига асосан 01.01.2022 йилдан бошлаб, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари патент учун қуйидаги ўрнатилган код орқали тўлов қилишлари керак бўлади: 000 1 01 02040 01 0000...

ДОЛЗАРБ!!! Мигрантлар учун эслатма

Эслатма. Сахаровадаги “Кўп функцияли миграция маркази” 2022 йил 31 декабрдан 9 январгача ишламайди. 2022 йил 10 январдан бошлаб Марказ одатдагидек – ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 гача иш фаолиятини тиклайди. Манба

Президент фармони муддати тугашига икки кун қолди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Миграция бўйича бошқармаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерацияси Президентининг 2021 йил 15 июндаги 364-сонли  Фармонини эслатиб ўтмоқда. Янги коронавирус инфекцияси (КОВИД-19) тарқалиши оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясидаги мақоми 2021...

Меҳнат мигрантлари учун биометрик карта кўринишидаги патент шакли тасдиқланди.

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради. 8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага...

Мигрантлар учун бепул рус тили курслари ташкил этилади

Россия Хавфсизлик кенгаши экспертлари муҳожирлар учун бепул рус тили курсларини ташкил этишни таклиф қилди. Мигрантларнинг Россия жамиятига тезроқ қўшилиб кетиши учун рус тилини билиш ва ундан фойдаланиш асосий алоқа воситаси сифатида зарур экан. Шундай хулоса билан таклифни Россия Хавфсизлик Кенгаши экспертлари беришган. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши экспертлари рус тилини...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация