Turkum: Россия хабарлари

Ички ишлар вазирлиги: муҳожирлар учун Россияда қолишнинг уч хил шакли ишлаб чиқилмоқда

Чет эл фуқаролари учун Россияда қолишнинг уч турдаги режимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Булар қисқа муддатли, узоқ муддатли ва доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлиш режими. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди. «Қонун лойиҳасининг муҳим янгилиги шуки, у мигрантга муайян вақт чегарасисиз, узоқ...

Етиб келди. ТikТok Россияда тўхтади

Хитойнинг ТikТok ижтимоий видеоплатформаси 6 мартдан Россияда фаолиятини номаълум муддатгача тўхтатди. Эндиликда, унинг Россиядаги фойдаланувчилари ўз саҳифаларида хабар ва жонли трансляцияларни амалга ошира олмайди. “Россиянинг янги “фейк хабарлар” тўғрисидаги қонунининг хавфсизлик оқибатларини ўрганар эканмиз, видео хизматимиз учун жонли эфир ва янги контент юклашни тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз йўқ”, —...

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 06.03.2022

Ўтган ҳафтада ҳам Россия томонидан Украинадаги ҳарбий амалиётлар барҳам топгани йўқ. Икки томон қуролли кучлари сафида катта йўқотишлар бор. Россия мудоқаа вазирлиги ҳам илк маротаба Украинадаги йўқотишларини маълум қилди. Унга кўра, жанговар амалиётларнинг биринчи ҳафтасида 500 га яқин рус аскари ҳалок бўлгани қайд этилди. Россия президенти Владимир Путин дунё...

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега қиммат?

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...

Харидорларга чекловлар. Россия озиқ-овқат ва маҳсулотлар сотиб олиш миқдорини белгиламоқда

Йирик савдо тармоқлари олибсотарларга қарши курашиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматга таклиф билдирди. Маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини бир неча тоннагача миқдорда харид қилиш ҳолатлари қайд этилган. Маҳсулотлар хариди бу тарзда давом этса, мамлакатда маҳсулот тақчиллиги ва нархларнинг қимматлаши кузатилиши мумкин. Шу...

Сингапур ҳам санкцияларга қўшилди – йирик бизнес Россияни тарк этмоқда

Сингапур ҳукумати ҳам қатор давлатларнинг Россияга эълон қилган санкцияларига қўшилишини эълон қилди. Шундай қилиб, Россиянинг тўртта банки: ВТБ, ВЭБ, Промсвязбанк ҳамда “Россия” банклари билан операциялар амалга оширишни тақиқланди. Қуйида Россияга қўйилган энг “қайноқ” чекловлар рўйхатини келтирамиз: ? АҚШ нинг Nasqad биржаси Россиянинг “Yandex” ва Озон компаниялари қимматли қоғозлари савдосини...

Халқаро парвозлар бекор қилинди. Ўзбекистонликлар учун ягона авиакомпания хизмат кўрсатади

Россия Федерациясида фаолият юритувчи барча турдаги авиакомпаниялар дунёнинг барча давлатларига авиапарвозларни тўхтатмоқда. Жумладан, “Аэрофлот” авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб барча халқаро рейсларни тўхтатганини эълон қилди. 6 мартдан компания авиакассалари йўловчилар қабул қилишни ҳам тўхтатади. Авиапарвозларнинг тўхтатилиши самолётлар парвозига тўсқинлик қилувчи қўшимча ҳолатлар юзага келиши билан изоҳланди. Бундан ташқари, “Россия” ва...

S7 барча халқаро рейсларни бекор қилди

Россиянинг S7 авиакомпанияси барча халқаро авиапарвозларни бекор қилишини маълум қилди. Компаниянинг Telegram каналида берилган баёнотга кўра, халқаро авиапарвозлар 2022 йил 5 мартидан бошлаб бекор қилади. Ушбу компания хизматларидан фойдаланган сайёҳлар ҳамкор авиакомпаниялар орқали манзилларига етиб олиши мумкин бўлади. Харид қилинган чипталар тақдири нима бўлади? Хабарда таъкидланишича, бекор қилинган халқаро...

Диққат! Маҳсулотларни жуда арзон сотаётган фирибгарлар алдовига учиб қолманг

Рус ижтимоий тармоқларида техник буюмларни чегирма асосида ёки эски нархлар билан сотиб олиш ҳақидаги рекламалар сони кундан кунга кўпаймоқда. Электрон тижорат билан шуғулланувчи СОХТА САЙТЛАР рекламаларни, асосан, мессенжер ва гуруҳлар орқали оммага тарқатяпти. Улар “супер чегирма” деб ёзилган баннерлар билан фойдаланувчини саҳифага киришга ундайди. Одатда, мунтазам қидирув тизимлари орқали...

Украинадаги урушга доир ёлғон хабар тарқатганлар Россияда 15 йилгача қамалиши мумкин

Мигрантлар Украинадаги хабарларни кузатишда эҳтиёт бўлинг: ёлғон хабар тарқатганлар 15 йилгача қамалиши мумкин. Россия Давлат думаси мамлакат Қуролли кучларининг ҳаракатларига доир ёлғон хабарларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга доир қонунни қабул қилди. Шундай қилиб, унга кўра, қуйидаги жазо чоралари белгиланмоқда. қасддан фейк (асоссиз, ёлғон) хабар тарқатиш – 700 минг –1,5...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya