Turkum: Россия хабарлари

Патент тўлаш учун реквизитларда КБК ўзгарди

2022 йилда 1 январдан бошлаб патент учун тўлов қилинадиган реквизитлар ўзгарганлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Россия Молия вазирлигининг 2021 йил 8 июндаги 75н-сонли буйруғига асосан 01.01.2022 йилдан бошлаб, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари патент учун қуйидаги ўрнатилган код орқали тўлов қилишлари керак бўлади: 000 1 01 02040 01 0000...

ДОЛЗАРБ!!! Мигрантлар учун эслатма

Эслатма. Сахаровадаги “Кўп функцияли миграция маркази” 2022 йил 31 декабрдан 9 январгача ишламайди. 2022 йил 10 январдан бошлаб Марказ одатдагидек – ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 гача иш фаолиятини тиклайди. Манба

Президент фармони муддати тугашига икки кун қолди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Миграция бўйича бошқармаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерацияси Президентининг 2021 йил 15 июндаги 364-сонли  Фармонини эслатиб ўтмоқда. Янги коронавирус инфекцияси (КОВИД-19) тарқалиши оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясидаги мақоми 2021...

Меҳнат мигрантлари учун биометрик карта кўринишидаги патент шакли тасдиқланди.

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради. 8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага...

Мигрантлар учун бепул рус тили курслари ташкил этилади

Россия Хавфсизлик кенгаши экспертлари муҳожирлар учун бепул рус тили курсларини ташкил этишни таклиф қилди. Мигрантларнинг Россия жамиятига тезроқ қўшилиб кетиши учун рус тилини билиш ва ундан фойдаланиш асосий алоқа воситаси сифатида зарур экан. Шундай хулоса билан таклифни Россия Хавфсизлик Кенгаши экспертлари беришган. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши экспертлари рус тилини...

Мигрантларга такси ва жамоат транспортида ишлаш учун тақиқ қўйилди.

Ханти-Мансийск автоном округи – Югра губернаторининг 2021 йил 14 декабридаги 169-сон қарорига кўра эндиликда қўлида ишлаш учун патенти бўлган мигрантлар учун автобус ва маршруткаларда хайдовчи бўлиб ишлаши таъқиқланади. Шунингдек, енгил автомобилни ижарага олиб таксичилик қилиш ҳам мумкин бўлмайди. Умуман Ханти-Мансийскда мигрантларга одам ташиш билан боғлиқ фаолият тури билан шуғулланиш...

Аёлларга тегажонлик қилманг: Мигрантлар учун эслатма

“Шаҳар миллатлараро маркази” Новосибирскда мигрантлар учун эслатма чоп этди. Унда жамоат жойларида ўзини тутиш бўйича хулқ-атвор меъёрлари жойлаштирилган. Бу ҳақда шаҳар кенгаши депутати Ростислав Антонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилган. Депутат Facebook’даги саҳифасида, депутатлар кенгаши вакили сифатида шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги этник-маданий ривожланиш ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳат кенгашига аъзо...

Мигрантларнинг Ўзбекистон иқтисодига беминнат ҳиссаси яна ошди

Учинчи чоракда жисмоний шахсларнинг Россия Федерациясидан МДҲ мамлакатларига тўлов тизимлари орқали валюта ўтказмалари бўйича олти йиллик рекорд ўрнатилди, дея хабар қилмоқда Коммерсантъ. Бу рўйхатда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилик қилиб, иккинчи чоракга нисбатан ўтказмалар ҳажми 22 фоиздан 35 фоизга ошган. Мутахассисларнинг фикрича, бу, биринчи навбатда, ёз ойларида қурилиш ишларининг...

Татаристон мигрантларга муҳтож

“Биз инқироздамиз! Биз вазиятни ўзгартиришимиз керак. Оддийгина, қуруқ гап билан ҳеч нарса бўлмайди. Кескин, балки оммага маъқул келмаган чоралар керак”, деди Татаристон президенти Рустам Минниханов Қозон Кремлида бўлиб ўтган Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида. Маълум бўлишича, бу йиғилишда республикадаги кадрлар тақчиллиги билан боғлиқ ҳалокатли масалалар муҳокама қилинган. Ишчи кучи етишмаслиги...

2022 йилда Россия субъектларидаги патент тўлови қиймати эълон қилинди

Россияда ишловчи хорижий фуқароларнинг ҳар ойлик патент тўлови қиймати тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди. Дастлабки эълон қилинган маълумотларга кўра, патент тўловлар ҳажми сезиларли даражада ошганлигини кузатиш мумкин. Россия Федерациясининг  ҳар бир “области” ва “крайи” ўзларининг нархларини белгиловчи қонунларини қабул қилишига қараб, маълумотларни эълон қилиш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давом...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya