Turkum: Россия хабарлари

Ростовда тўрт нафар, Саратовда уч нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари бўлган. Ростов вилоятининг Аксай туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир тожикистонлик муҳожирлар оиласи ҳалок бўлди. Заҳарланган беш кишидан тўрт нафари вафот этган, бир аёл касалхонага ётқизилган. Россия Тергов қўмитасининг Ростов вилояти бўйича тергов бошқармаси ўлим ҳолатларини аниқлаш бўйича текширув бошлаганини маълум қилди....

Ижтимоий тармоқларда курьерни бир гуруҳ ўсмирлар тарафидан калтаклангани видеоси тарқалмоқда

Воқеа 2023 йилнинг 24 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Витебский проспект кўчасида содир бўлган. Курьер 26 ёшли Тожикистон фуқароси. Видеода курьерни йиқитиб,калтаклаётган, аэрозол тўппонча билан отишгани ва “Россиядан кетиши” турли ҳақорат билан айтилгани кўринади. Мазкур ҳолат юзасидан Санкт-Петербург шаҳри полицияси жиноий иш очиб, вояга етмаган 14-15 ёшли жиноятчиларни қўлга олган....

Миграция сиёсати концепцияси: Россия 2025 йилгача мигрантларни “рақамлаштирмоқчи”

2025 йилгача миграция сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат концепцияси олти бўлим ва 42 пунктдан иборат, деб ёзади Коммерсант нашри. Кутилаётган ўзгаришлар орасида Россия олий ўқув юртлари ва коллежларида ўқийдиган хорижлик талабалар сонини ошириш мақсади қўйилган. Бунинг учун хорижий тил сифатида рус тилини ўрганиш бўйича курс ишлаб чиқилади ва ўқув...

Қирғизистон ТИВ Екатеринбургда ғоз каби юришга мажбурланган фуқаролари ҳимоясига чиқди

Қирғизистон ТИВ ҳодиса бўйича текширув ўтказишини маълум қилди. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 17 январь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти хавфсизлик идоралари Екатеринбург шаҳридаги қурилиш объектларида хорижлик ишчиларни текшириш бўйича рейд ўтказгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, учта қурилиш объектидаги 150 нафар хорижликдан 40 нафари қирғизистонлик бўлган,...

Ечилган тақиқ, мигрантофоб депутат, ушланган қотил, бунтчи мигрантлар – ҳафта дайжести

Ассалому алайкум! Ўтиб бораётган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар таҳлили билан қаршингизда журналист Муслим Мирзажонов. Бугунги дастуримиздан ҳам миграция ва мигрантларга оид энг муҳим янгиликлар ўрин олган.  Одамзотга хос битта камчилик бор: Бирор нарсанинг ёки кимнингдир қадри уни йўқотгандан кейин билинади. Ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида қордан тозаланмаган, муз уюмлари...

Қозоғистонда биринчи мартдан ягона вақт минтақаси жорий этилади

Энди бутун Қозоғистон вақти Ўзбекистон билан бир хил бўлади. “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди. 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси Остона, Олмаота, Чимкент, Оқмола, Олмаота, Жамбул, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитов вилоятларида соат миллари...

Новосибирскда мигрант болаларни қайноқ сувда куйишдан қутқарди

Муҳожир қилган савоб иши учун берилган пул мукофотидан бош тортди. Озарбайжонлик юк кўтарувчи Рза Рзаев Новосибирскда содир бўлган коммунал авариядан сўнг кўчалардан оқиб келаётган қайноқ сувдан ўта олмаган болалар ва катталарга ёрдам берди. – Аввалига қандайдир туманни кўрдим: ҳамкасбларим қувур ёрилиб кетганини айтишди. Ташқарига чиқдим: атрофни туман босган, ярим...

Дўконда ўғрини тутган мигрантлар… жазоланади

Воқеага бир қути конфет сабаб бўлган. Ҳодиса 14 январ куни пойтахт жануби-шарқида содир бўлган. 37 ёшли москвалик дўсти билан дўконга кириб, конфет ўғирлаган. Буни пайқаган администратор шу дўконда қоровул бўлиб ишлаган Суннат M.га воқеа ҳақида хабар беради. У ўз навбатида шериги Сарварбекни ёрдамга чақириб, харидорларнинг орқасидан ташқарига чиққан. Кўчада...

Меҳнат муҳожирлари Калининград вилоятини тарк этмоқда: ким уларнинг ўрнини эгаллайди

2023 йилда Калининград вилоятидан меҳнат муҳожирларининг оммавий кетиши минтақа меҳнат бозори учун муаммоларни келтириб чиқараётгани маълум бўлди. Бу тенденция ўтган йилнинг охирида, иш берувчилар малакали ходимларнинг етишмаслигидан хавотир билдира бошлаганларида ва собиқ Совет республикаларидан келган муҳожирлар ўз ватанларига фаол равишда қайтганидан сўнг сезила бошланди. Минтақанинг муҳожирларга нодўстона муҳити туфайли...

Москвада хорижликдан пул талаб қилиб, унга таҳдид қилган мигрант таксичи қўлга олинди

Мигрант таксичи хитойлик йўловчининг пулини алдаб олмоқчи бўлган, сўнг уни пичоққа ўхшаш нарса билан қўрқитиб, қароқчилик қилганликда  гумон қилинмоқда. Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Шимолий-Ғарбий маъмурий округи бўйича жиноят қидирув бўлими ходимлари  строгинолик ҳамкасблари билан биргаликда 30 ёшли ноқонуний такси ҳайдовчисини хорижлик фуқарога нисбатан талончиликда гумон қилиб қўлга...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya