Turkum: Россия хабарлари

ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ РОССИЯ ҲУДУДИНИ ТАРК ЭТМАСЛИК УЧУН «ДОМОДЕДОВО» АЭРОПОРТИНИ МИНАЛАШТИРГАН

Ўзбекистонлик фуқаро маст ҳолда депортация бўлмаслик мақсадида 12 май куни полицияга “Домодедово” аэропорти миналаштирилганлиги ҳақида хабар берган. “Ўзбекистон фуқароси суд ҳукмига биноан Россия давлати ҳудудидан чиқарилиб юборилиши керак бўлган. Суд приставлари ҳамроҳлигида паспорт назорати бўлимигача етказилган. Бироқ рейсга чиқишдан олдин кўплаб миқдорда спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги сабаб самолётга чиқишдан...

РОССИЯДАГИ ЭНГ ЙИРИК КОРХОНАЛАРДАН БИРИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК 200 НАФАР ФУҚАРОНИ ИШГА ОЛАДИ

  2017 йилда «Вологодский подшипниковый завод» тахминан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга олишни режалаштирмоқда. Бу меҳнат ресурслари билан боғлиқ камчиликни тўлдиришда ёрдам беради, дея хабар берган «ВПЗ» матбуот хизмати. Завод тегишли расмий мурожаатни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юборди. «Вологодский подшипниковый завод» 10 йилдан бери ҳар йили Ўзбекистон ва...

МИГРАЦИЯ СИЁСАТИ ЮМШАМОҚДА: РОССИЯДАГИ НОЛЕГАЛЛАР «ДЕПОРТ» БОШ ОҒРИҒИДАН ҚУТУЛИШЛАРИ МУМКИН

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қонунга зид равишда яшаб юрган нолегалларни депортациядан «қутқарувчи» қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Россия ИИВ мамлакатда миграция сиёсатини юмшатиш имконини берувчи қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Бу лойиҳа Россияга депортацияда иқтисод қилиш имконини беради: янги қоидалар лойиҳасига мувофиқ, унчалик катта бўлмаган қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, мигрантлар депорт...

МОСКВА ВИЛОЯТИДА ИШЛАШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ПАТЕНТ НАРХИ АРЗОНЛАШДИ

  17 апрелдан бошлаб патент нархи 11.4 минг рубль этиб белгиланди. Патент олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш комплекс хизматлар нархи пасайтирилди, деб хабар бермоқда Москва вилояти Ягона миграция маркази матбуот хизмати. 17 апрелдан бошлаб патент нархи 15,1 рублдан 11,4 минг рублга туширилди. Хориж фуқароси меҳнат қилиш учун патентни бир ойдан...

РОССИЯ МИГРАНТЛАР УЧУН «ЗАПРЕТ»НИ ИККИ МАРТАГА ҚИСҚАРТИРДИ

Шу билан бирга Россияда фуқароликни олганлар сони қисқарган, ўтган йилда бу кўрсаткич 62 мингга яқинни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда 59 мингга яқин қайд этилган. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияга киришни таъқиқлаш 2017 йилнинг биринчи кварталида ўтган йилдагига нисбатан 2,4 мартага қисқарган. 2016 йилда бу кўрсаткич 92...

«ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА НИСБАТАН МИГРАЦИЯ АМНИСТИЯСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ»

2017 йил 24 март куни интернет тармоғида Тожикистонлик мигрантларга нисбатан миграция амнистияси эълон қилингалиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Шунга ўхшаш амнистия март ойида Молдовалик мигрантларга нисбатан амалга оширилганди. Афсуски, ушбу амнистия бўйича ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат қарори қабул қилинмаган ва бундай қилиш режалаштирилмаган ҳам. Шунинг учун кейинчалик эҳтиёж...

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида сайлов участкаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди", - дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya