Turkum: Россия хабарлари

Навоийлик йигит Воронежда черков руҳонийсини ўлдирди

Черковни таъмирлашни келишишга руҳонийнинг уйига борган ўзбекистонлик мигрантнинг фикри бузилиб, руҳонийни ўлдиришга қарор қилган. Уни пичоқлаб, пулларини ўғирлаган ва Citroen 104 автомобилида қочаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган

Самолётларда патент ҳақида қўлланма тарқатилади

Москва Кўптармоқли миграция маркази меҳнат мигрантларини муҳим маълумотлардан бохабар этиш ҳудудларини кенгайтириб бормоқда. Эндиликда Ўзбекистон ва Тожикистондан Москвага қатновчи Россиянинг икки авиакомпанияси рейсларида меҳнат мигрантлари учун Москвада қонуний ишга жойлашиш тартиблари ҳақидаги эслатма варақалар тарқатилади, дея маълумот берди Москва ММЦ матбуот хизмати. Мазкур суратли қўлланма-варақалар  ўзбек ва тожик тилларида...

Иш ҳақини ололмаган мигрант Москва марказидаги уйни ёқиб юбормоқчи бўлди

24 ёшли йигит Нижняя Красносельская кўчасидаги қурилиш мажмуасида иш ҳақлари берилмагани учун TriBeCa Apartments турар жой мажмуасини савдо офиси билан бирга ёқиб юборишга уринди. Айдарали TriBeCa Apartments ТЖ қурилишида бир неча йилдан бери ишлайди. Аммо сўнгги бир неча ой мобайнида иш ҳақи берилмай келган ва компания ундан 100 минг...

Россиядан Тошкентга янги доимий авиарейс очилади

Фото: Sputnik/ Максим Блинов Челябинск халқаро аэропортидан Тошкентга «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг янги доимий рейсларини ташкил этади. Sputnik агентлигининг авиакомпания матбуот хизматига таяниб хабар беришича, куз-қишги жадвал доирасида янги рейс 2016 йил 4 ноябрдан 2017 йил 24 мартига қадар Урал минтақаси аҳолиси учун фаолият кўрсатади. Парвозлар ҳар ҳафта жума кунлари 8:35 ҳавога...

Коломягада калтакланган ўзбекистонлик мигрантнинг ўлиги топилди

Санкт-Петербург шаҳри Коломяга посёлкасида жойлашган қурилиш майдонидаги вагон-уйчада ёш йигитнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда novostimigom.ru нашри. Эстон кўчасидаги вагон-уйчадан чиққан жасад ўзбекистонлик 29 ёшли ишчига тегишли эканлиги аниқланди.

ИИВ мигрантларни ҳайдашни қисқартирмоқчи

ИИВ Россияда бўлиш қоидаларини биринчи бора бузган мигрантни мажбурий тартибда чиқариб юбормасликни, балки жарима тўлашга имкон беришни таклиф қилмоқда. Россия ИИВ раҳбари ўринбосари Игорь Зубовнинг билдиришича, суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жарима белгиланиши масаласини ҳал қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилган.

Невадан 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади чиқди

Маълум бўлишича, ўн кунча муқаддам ўзбекистонлик 22 ёшли мигрант туғилган кунидан сўнг йўқолиб қолган. Орадан бир неча кун ўтиб, Перевоз қирғоғидаги башня крани ҳайдовчиси эътиборини сув юзасида қалқиб турган оқ рангли эркаклар кроссовкаси тортган.Сувдан олиб чиқилган жасаднинг ёнидан шахсини тасдиқловчи хужжатлар, меҳнат патенти ва меҳнат шартномаси, 4 та банк...

Ўзбекистонлик аёллар 12,5 тонна нос билан қўлга олинди

Шу йилнинг июнь ойида “Сагарчин-автойўли” божхона хизматида йўловчи автобусда Россия Федерациясида тақиқланган 12,5 тонна носвой топилган эди. Ушбу тамаки маҳсулотини Россияга олиб ўтаётган ўзбекистонлик уч нафар аёл ва бир эркак қўлга олинган.

КБР даги мигрантларнинг 97 фоиздан зиёди ўзбекистонликлар

Кабардин-Болқорияда мавсумий ишлар бошланиши билан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида чет эллик ишчилар сони ортади. Кўп сонли ўзбекистонликлардан ташқари, тожикистонликлар, озарбайжонликлар, молдован ва украиналиклар ҳам маҳаллий иш берувчилар қўлида ишлашади.Нисбатан арзон ишчи кучи КБР га яхшигина даромад келтироқда, - деб ёзади kbrria.ru сайти. Ўтган 8 ой давомида республика бюджети...

РФ ИИВ Рязань области миграция бўйича бошқармасида кўптармоқли автомаълумот берувчи тизим ишга тушди.

Миграция соҳасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларнинг долзарб маълумотларни олишларида қулайлик яратиш мақсадида Россия ИИВ Рязань области бошқармаси расмий сайтида кўптармоқли автомаълумот берувчи тизим ишга туширилди.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya