Turkum: Россия хабарлари

Приморе губернатори муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришни буюрди

Приморье губернатори Олег Кожемяко минтақадаги муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш тўғрисида фармон чиқарди. У ҳуқуқ-тартибот идораларини ноқонуний миграцияга қарши курашишга чақирди. Ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган мувофиқлаштирувчи йиғилишда вилоят раҳбари миграция назорати чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, мавжуд вазият жиддий ўзгаришларни, жумладан, миграция жараёнларини қаттиқ назорат қилишни талаб қилади. Ҳуқуқни...

Патриарх Кирилл: «Россия ҳукумати мигрантлар масаласида қаттиқроқ муносабатда бўлиши лозим»

Патриарх Кирилл Россия расмийларини танқид қилиб, муҳожирлар муаммосига янада қаттиқроқ ёндашишлари кераклигини айтди. Москвада бўлиб ўтган ХХV Бутунжаҳон руслар кенгашининг ялпи мажлисида патриарх миграция Россиянинг маданий анъаналари учун жиддий муаммога айланганини ва бу борадаги нотўғри сиёсат давлат учун хавф туғдираётганини таъкидлаган. Патриархнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Россияга чет эл...

Ҳайдовчилар, қоидага риоя қилинг: “права”дан маҳрум бўлиб қолманг!

Келаётган дам олиш кунларида ГИБДД томонидан бир қатор яширин текширувлар ўтказилиши режалаштирилган. Улар йирик аҳоли пунктларидан чиқиб кетаётган ҳайдовчиларга қаратилган бўлади. Ушбу чора-тадбирлар шаҳар ташқарисига йўл олган автомобиллар оқимининг кўпайиши туфайли амалга оширилмоқда. Яширин патруллар одатда йўл ҳаракати полициясининг белгиси бўлмаган оддий автомобилларда амалга оширилади ва бутун жараён видеога...

Бизда ҳамма биринчи ёки маданият нимада кўринади?

Бугун метрода ишга келаётиб бир воқеага дуч келдим-у бундан бир неча йиллар олдин бўлган воқеа кўз олдимга келди. Яна ўша ёқимсиз ҳодиса кўз ўнгимда намоён бўлди. Аввал бугунги метродаги ҳангомани айтиб берай. Метро бекатида поезд келиб тўхтаяпти. Ичи деярли бўш. Метрога чиқмоқчи бўлаётганлар ҳам унчалик кўп эмас. Айтиш мумкинки,...

Тула вилоятида мигрантларнинг бир қанча соҳаларда ишлаши тақиқланади

Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин имзолаган фармонга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб мигрантларга алкогол ва тамаки савдоси, умумий овқатланиш ва йўловчи ташиш, шу жумладан таксида ишлаши тақиқланади, деб хабар қилган вилоят ҳукумати матбуот хизмати. “Губернатор Алексей Дюмин хорижлик фуқароларнинг қуйидаги иқтисодий фаолият турларида – алкоголли ичимликлар ва тамаки...

Яндекс декабрда 30 минг ҳайдовчини ишга олмоқчи

Яндекс ҳайдовчилар етишмаслиги муаммосига дуч келганини маълум қилган. Ноябрь ойининг охирида қорнинг кўп  ёғиши Москвада такси нархлари сезиларли даражада ошишига олиб келди. Яндекс матбуот хизмати буни транспорт тезлигининг пасайиши, юриш вақтининг кўпайиши, шунингдек, таксиларга талабнинг сезиларли даражада ошиши ва ҳайдовчилар етишмаслиги билан изоҳлайди. “Москвада қор ёғиши сабабли кўчалар бўйлаб...

«Эримни қайтаринг!» Россияда флешмоб бошлаган аёллар ҳукуматга жиддий талаблар қўймоқда

Россия-Украина урушида қатанашаётганларнинг хотинлари бутун Россия бўйлаб флешмоб ўтказмоқда. Автомобилларига “Эримизни қайтаринг!”, “Куёвимизни қайтаринг!” ва бошқа ёзувлар ёзилган стикерлар ёпиштиришди. Машиналар фотолари урушга сафарбар қилинганларни қайтариш учун курашиш мақсадида ташкил этилган “Уйга йўл” телеграм-каналида пайдо бўлди. Расмлардаги изоҳларга қараганда, флешмобда Россиянинг турли шаҳарлари, хусусан, Орел, Ижевск, Барнаул ва бошқа...

Энди Россиядан СБП орқали бешта давлатга пул ўтказиш мумкин

Россияликлар энди тезкор тўлов тизими (СБП) орқали бешта давлатга, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларусга пул ўтказмаларини юбориш имкониятига эга бўлди, деб хабар берган РФ Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти директори Алла Бакина. Альфа Банк иловасида СБП орқали пул ўтказиш мумкин бўлган тўртта давлат: Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон...

Россияга Африка ва Кореядан “грузчик”лар келади(ми?)

Россияда юк кўтарувчилар, омборчилар, тахловчилар ва кара ҳайдовчилари етишмаяпти. Йил давомида ушбу лавозимлар бўйича бўш иш ўринлари сони 29 фоизга ошди, бир бўш иш ўринлари учун резюмелар сони эса 7 тадан 3 тага камайди. Мутахассисларнинг фикрича, муаммони ҳал қилиш учун бошқа давлатлардан мигрантларни жалб қилиш керак. Эҳтимолий номзодлар орасида...

Россияда автосервис соҳасида кадрлар етишмаяпти

Кадрлар етишмаслиги 50 минг кишидан ошади, дейди Россия автомобил хизматлари уюшмаси бошқаруви раиси Александр Пахомов. Россия Федерациясидаги автоуловларга хизмат кўрсатиш марказлари ходимларнинг етишмаслигига дуч келмоқда. Санкт-Петербургда ўтказилган “Профессионаллар” чемпионати мажлисида Россия автомобил хизмат кўрсатиш уюшмаси бошқаруви раиси Александр Пахомов саноатда 50 мингдан ортиқ малакали кадрлар етишмаслигини маълум қилган. «Бугун...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya