Turkum: Россия хабарлари

Челябинск вилоятидан мингдан зиёд хорижлик чиқариб юборилди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи Михаил Скоков полициянинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ҳақида гапирди. Вилоят Қонунчилик палатаси мажлисида маъруза қилган М.Скокин хорижликлар ўртасидаги жиноятчилик мавзусига алоҳида эътибор қаратди. Полиция миграция қонунларини бузганлик учун мингга яқин жиноий иш очган. Тахминан шунча чет эллик фуқароларнинг Россия...

Россияга инвестиция киритиш орқали ВНЖ олиш мезонлари эълон қилинди

2023 йил 11 январдан хорижлик инвесторлар учун Россияда доимий яшаш учун рухсатномани (ВНЖ) соддалаштирилган ҳолда олиш тўғрисидаги қарор кучга кирди. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 2573-сонли «Россия Федерациясига инвестиция киритган чет эл фуқаросига Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олмасдан доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) бериш учун керак...

Россия ИИВ: мамлакатда 5,7 миллион мигрант яшайди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги: Россиядаги мигрантларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербургда яшашини маълум қилди. Россияда 5,7 миллион мигрант истиқомат қилади. Бу маълумотни «Парламентская газета» Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ўтган йил охиридаги ҳисоботларига таянган ҳолда келтирмоқда. Бунга кўра, барча чет эллик ишчиларининг ярми Москва ва Москва вилоятида, Санкт-Петербург ва...

Россияда меҳнат мигрантларини депортация қилиш ҳолатлари кескин ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан депортация қилинган мигрантлар сони сезиларли даражада ошган. Дарҳақиқат, экспертлар мигрантларнинг мамлакатда ноқонуний бўлиш ҳолатлари кўплигини қайд этишди. Бу кўрсаткичлар қатор турар-жой, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланди. Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев 2022 йилда Россиядан депортация қилинган хорижликлар...

Leroy Merlin акциядори Россиядан кетишини эълон қилди

Франциялик акциядор Leroy Merlin Россия бозоридаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг бу давлатдан кетишини эълон қилди. Компаниянинг Россиядаги бизнеси маҳаллий бошқарувга топширилади. Келишув тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланганидан кейин ёпилади. Leroy Merlin уй-рўзғор буюмлари дўконларига эгалик қилувчи Франциянинг АДЕО компанияси Россиядаги бизнесини маҳаллий бошқарувга ўтказади, дея хабар беради гуруҳ матбуот...

Рус тилини билмаслик учун мигрантлар жаримага тортилиши мумкин

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мигрантлар учун рус тилини билмагани учун мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди. Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар рус тилини билмасликлари учун тил ўргангунига қадар ҳар ой тўлайдиган мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди. ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова бунинг учун давлат...

Мигрантларнинг фарзандлари Магаданда рус тили курсларида ўқишди

Чет элликларнинг болалари Шимолий-Шарқий Давлат Университети қошида рус тилини ўрганиш курсини ўташди. Тил ўрганиш курслари ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган. Машғулотларда мактабларнинг бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари иштирок этди, деб хабар беради таълим муассасаси матбуот хизмати. Дарсларда ҳам интерактив, ҳам ноёб машқлардан фойдаланилди. Лойиҳада филология факультети талабалари ҳам иштирок...

“112”  тизими операторлари Москва вилоятидаги чет эл фуқароларига ёрдам беради

Минтақавий “112” фавқулодда хизматларни чақириш бўйича ягона рақам тизимининг оператор-лингвистлари хорижлик фуқароларга кечаю кундуз ёрдам кўрсатадилар. Улар кунига камида икки ёки учта хорижий тилдаги қўнғироқларни қабул қиладилар, деб хабар беради Москва вилояти “112” тизими матбуот хизмати. “Тизимнинг оператор-лингвистлари  рус тилини умуман ёки яхши билмайдиган фуқаролар билан мулоқот қилишда фавқулодда...

Россияда мигрантлар рус тилини билиш даражасига қараб солиқ тўлаши мумкин

Россияда солиқ даражасини мигрантларнинг рус тилини нечоғлик билишига қараб белгилаш таклиф этилди. Бу таклиф Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан киритилган. Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатда яшовчи мигрантлар тил билишда паст балл учун жазоланиши режалаштирилган. Жазо чораси рус тилини билиш даражаси билан боғлиқ бўлади. Тилни яхши билганлик учун эса аксинча,...

Тулада мигрантлар пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотиб олишган

Ҳозирда Туланинг уч нафар фуқароси мигрантларга ҳайдовчилик гувоҳномасини сотгани учун суд қилинмоқда. Улар “ГИБДД”  ходимига пора беришган. Тула вилояти тергов қўмитасининг тергов бошқармаси  маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февралидан июнигача судланувчилар қонуний йўл билан ҳайдовчилик гувоҳномаси ололмаган мигрантларни суриштириб топиб, уларга “права” олишни таклиф қилишган ва булардан пул йиғиб олишган....
Rossiya: quvilgan migrantlar, do‘stini qutqargan yigit, layk uchun jarima

Navigatsiya