Turkum: Россия хабарлари

Қирғизистонлик аёл бошидаги рўмолини йиртмоқчи бўлган Москва полицияси ходимасини уриб ташлади

Москвадаги Тергов қўмитаси 32 ёшли аёлга нисбатан хавфсизлик хизмати ходимига тан жароҳати етказгани учун зўравонлик қўллаш – Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми бўйича иш очди. Бу ҳақда қўмитанинг пойтахт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, 13 февраль куни гумонланувчи милиция бўлимида бўлган вақтида хавфсизлик кучлари талабларига бўйсунмай, полициячилардан...

Россия қамоғидан Украинадаги урушга кетган икки йигитнинг тобути Ўзбекистонга келтирилди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Қора камар қишлоғига Украина ҳудудидаги жанг майдонида ҳалок бўлгани айтилган икки ўзбекистонликнинг жасади келди. “Озодлик”нинг аниқлашича, бири 26, яна бири 24 яшар бўлган йигитларнинг тобути 19 январь куни Россиядан Ўзбекистонга олиб келинган ва шошилинч равишда дафн қилинган. Бобур Абдумўминов ва Шаҳриёр Жалоловнинг тобутлари “Украинада урушда...

Владивостокда мигрант-такси ҳайдовчилари нима сабабдан қўлга олинди?

Хорижлик фуқароларни оммавий қўлга олиниши уларнинг мазкур ҳудудда транспорт ҳайдашига рухсат берувчи ҳужжатлар текширилганидан сўнг содир бўлди. Кўпчилик мигрант-ҳайдовчилар белгиланган қоидаларни бузишган. Владивостокда полиция ходимлари рейдлар чоғида 45 га яқин автомобилни  тўхтатди, дея хабар берди “Комсомольская правда” Россия ИИВ Приморск ўлкаси бўйича матбуот хизмати маълумотларига таяниб. Вилоятда миграция соҳасидаги...

Москвадаги фаррош-мигрантларга хизмат квартиралари берилиши мумкин

Россия Давлат Думаси фаррошларга хизмат квартиралари беришни таклиф қилмоқда: бу мигрантларни ишга жалб қилишга, уларнинг ҳаётини осонлаштиришга ёрдам беради, чунки улар турар жой учун ҳам, патент учун ҳам ҳақ тўлайдилар. Москвада фаррошларнинг етишмаслигини яққол сезилмоқда, уларнинг етишмаслиги 30-50% га баҳоланди. Бу ҳақда Давлат Думасининг қурилиш ва уй-жой қурилиши қўмитаси...

Москванинг Душанбедаги миграция марказига уч ой давомида 1,5 минг фуқаро мурожаат қилган

Москвадаги кўптармоқли миграция марказининг Душанбедаги ваколатхонасига уч ойлик фаолияти давомида Тожикистоннинг 1,5 минг нафар фуқароси ишга жойлашиш учун мурожаат қилди, деди Тожикистон меҳнат вазири ўринбосари Шахноза Нодирий журналистлар учун ўтказилган матбуот конференциясида. Марказ очилган кун (2022 йил 9 ноябрь) дан бошлаб 15 январь ҳолатига кўра, 600 нафарга яқин фуқаро...

Россияга ким дўсту, ким душман?

Экспертлар қўшни давлатларнингРоссия билан дўстона муносабатларни баҳоладилар. Москвада Коммуникациялар тараққиёти миллий тадқиқот институти (НИИРК) тақдим этган қўшни давлатларнинг дўстона муносабатлари рейтингига кўра, Россия 14 қўшни давлатдан камида 8 таси билан яхши муносабатларга эга. Бу ҳар доим ҳам сиёсатчиларнинг хизмати эмас, дейди  экспертлар: кўп нарса аҳолининг қўшниларга нисбатан анъанавий яхши...

2022 йилда нечта қирғизистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди

Украинадаги уруш мигрантларни қўрқитмайди – улар оммавий равишда Россия фуқаролигини олишда давом этмоқда. Баъзи ОАВ ларида чет эллик мигрантларнинг Россия фуқаролигини олишга иштиёқи пасайганини маълум қилишса, бошқалари чет элликларнинг оммавий равишда Россия фуқаролигини олишда давом этаётганини ёзишмоқда. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги “Мигрант Медиа” лойиҳасининг сўровига жавоб берди. Вазирлик 2022 йилда...

Ички ишлар вазирлиги 2022 йилда 40 киши Россия фуқаролигидан чиққанини маълум қилди

Вазирликнинг тушунтиришича, Россия фуқаролигидан чиқиш ихтиёрий равишда амалга оширилди. Ички ишлар вазирлигига ўтган йили 40 нафар киши Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисида ариза берган. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот маркази ТАСС агентлигига маълум қилди. “2022 йилда Россия Федерацияси ҳудудида 40 нафар ариза берган шахсларга Россия фуқаролигидан чиқиш расмийлаштирилди”, – деб...

Россияда чет эллик талабалар ўқиш даври учун “РВПО”ни қандай олиши мумкин?

2023 йил 1 январдан Россияда чет эллик талабаларга таълим олиш мақсадида вақтинча яшаш учун рухсатнома -“РВПО” олиш имконига эга бўлдилар. Бу юртдошларимиз учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатда қолишини соддалаштиради. Биз ҳар доимгидек бу борадаги энг муҳим фикрларга ойдинлик киритдик. Ким “РВПО” олиши мумкин? Бу ҳужжатни Россияда кундузги таълим тизимида...

Россия навигатори ўзбекча сўзлай бошлади

Шаҳарда навигация ва зарур манзилларни топиш учун энг машҳур иловалардан бири – 2ГИС рус картография сервиси ҳисобланади. Илованинг ажралиб турадиган хусусияти – у нафақат Россия, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа кўплаб мамлакатлар шаҳарларини мукаммал тавсифлайди. Энди 2ГИС ўзбек тилида ҳам мавжуд бўлиб, нафақат интерфейс тили, балки навигаторнинг овозли кўрсатмалари...
Rossiya: quvilgan migrantlar, do‘stini qutqargan yigit, layk uchun jarima

Navigatsiya