Turkum: Россия хабарлари

Россияга кўчиб ўтиш дастурининг иштирокчилари бўлган чет элликлар рус тилини билишлари шарт

Тегишли аризани топширишда сиз рус тилини билишингизни таълим тўғрисидаги ҳужжатлар билан ёки суҳбат пайтида тасдиқлашингиз керак бўлади Ватандошларни РФга кўчиб ўтиш дастури доирасида Россия фуқаролигини олишни режалаштираётган чет элликлар  энди рус тилини билишларини тасдиқлашлари керак. Буни фуқарорликни олиш учун ариза ёзиш вақтида тасдиқлашлари керак. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин...

Астрахань яқинидаги трассада 5 та автомобиль тўқнашиб кетди

Lacetti  автомобилининг Ўзбекистонлик 12 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди. Россиянинг Астрахань вилоятида содир бўлган ЙТҲда 12 ёшли ўзбекистонлик қизча ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”. Бахтсиз ҳодиса 2 апрель куни Нариманов туманида содир бўлган. Р-215 автомобиль трассасининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 15-км қисмида КамАЗ светофорда турган Lacetti‘га...

Россияда яшаш учун энг қулай шаҳарлар маълум қилинди

Москва, Санкт-Петербург ва Қозон – шаҳар муҳити сифати бўйича етакчи бўлди. Кичик шаҳарлардан Можайск, Истра ва Кингисепп энг юқори қулайлик кўрсаткичига эга. 2022 йил охирида Россияда 603 та шаҳар яшаш учун қулай деб тан олинди, бу 2021 йилга нисбатан 113 тага кўпдир. Бу ҳақда шаҳар муҳити сифати индексини тайёрлаган...

2022 йилда Свердловск вилоятидан икки баравар кўп мигрант чиқариб юборилган

Ўтган йил давомида вилоятда ноқонуний юрган 380 нафар хорижлик вилоят ҳудудидан чиқариб юборилган. 2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич икки баробарга ошган. Свердловск вилоятида ўтган йили миграция соҳасида 927 та жиноят аниқланган. Йил давомида бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан қарийб 25 фоизга ошган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг вилоят бош...

Москва шаҳрида апрелда “РВП” олиш учун квотага ариза топшириш кунлари эълон қилинди

Аризалар 2023 йилнинг 3,4,5,6 ва 7 апрель кунлари қабул қилинади. Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади. Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00...

Астрахань фермерлари Ўзбекистон ва Тожикистондан 10 000 нафар меҳнат мигрантини кутмоқда

Қатор чекловлар олиб ташланганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун баҳор ва кузда Астрахань вилоятига келишлари кутилмоқда. Астрахань вилоятида 2024 йилгача қўшни давлатлардан меҳнат мигрантларининг киришига чеклов қўйилмайди, деб ёзади “Российская газета”. Бундай қарор вилоятдаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича вилоят комиссияси томонидан қабул...

Челябинск вилоятидан мингдан зиёд хорижлик чиқариб юборилди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи Михаил Скоков полициянинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ҳақида гапирди. Вилоят Қонунчилик палатаси мажлисида маъруза қилган М.Скокин хорижликлар ўртасидаги жиноятчилик мавзусига алоҳида эътибор қаратди. Полиция миграция қонунларини бузганлик учун мингга яқин жиноий иш очган. Тахминан шунча чет эллик фуқароларнинг Россия...

Россияга инвестиция киритиш орқали ВНЖ олиш мезонлари эълон қилинди

2023 йил 11 январдан хорижлик инвесторлар учун Россияда доимий яшаш учун рухсатномани (ВНЖ) соддалаштирилган ҳолда олиш тўғрисидаги қарор кучга кирди. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 2573-сонли «Россия Федерациясига инвестиция киритган чет эл фуқаросига Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олмасдан доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) бериш учун керак...

Россия ИИВ: мамлакатда 5,7 миллион мигрант яшайди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги: Россиядаги мигрантларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербургда яшашини маълум қилди. Россияда 5,7 миллион мигрант истиқомат қилади. Бу маълумотни «Парламентская газета» Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ўтган йил охиридаги ҳисоботларига таянган ҳолда келтирмоқда. Бунга кўра, барча чет эллик ишчиларининг ярми Москва ва Москва вилоятида, Санкт-Петербург ва...

Россияда меҳнат мигрантларини депортация қилиш ҳолатлари кескин ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан депортация қилинган мигрантлар сони сезиларли даражада ошган. Дарҳақиқат, экспертлар мигрантларнинг мамлакатда ноқонуний бўлиш ҳолатлари кўплигини қайд этишди. Бу кўрсаткичлар қатор турар-жой, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланди. Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев 2022 йилда Россиядан депортация қилинган хорижликлар...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya