Turkum: Россия хабарлари

Костромада  давлат хизматлари ягона маркази миграция соҳасида хизмат кўрсатади

Энди сиз аввалгидек вилоятнинг турли жойларидаги филиалларни айланиб чиқишингиз шарт эмас. Костромада вилоят полициясининг ягона давлат хизматлари маркази очилди, у Кузнецкая кўчаси 9-уйда жойлашган. Илгари вилоят ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари билан шуғулланувчи бўлимлари вилоятнинг турли туманларидаги бир нечта филиалларда жойлашган эди. Энди сиз бошқа бўлимларни айланиб чиқишингиз шарт...

Чет эл фуқаролари “Госуслуги.ру” порталида патент учун тўлов қилишлари мумкин

Патент олиш учун ҳужжатлар шахсан топширилади ва кейин унинг муддатини онлайн тарзда узайтириш мумкин бўлади. Бунинг учун чеклар, банкоматлар ёки тўлов терминаллари талаб қилинмайди. Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари давлат хизматлари марказининг “Госуслуги.ру” порталида ишлаш учун патент пулини тўлашлари мумкин. «Меҳнат патенти« нима? Патент – чет эл фуқароларининг Россияда меҳнат...

Россияда мигрантларнинг йўқолиб қолиш ҳолатлари кўпаймоқда

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россияда қисман сафарбарлик бошланганидан сўнг, мамлакатда ишлаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг ғойиб бўлиб қолаётгани ҳақида хабарлар кўпая бошлаган. Ғойиб бўлиб қолганларнинг қариндошлари ва дўстларининг маълум қилишича, бедарак йўқолганларнинг ёши 20-30 ёшлар орасида бўлган. Жумладан, Озоди радиоси шу ҳақда хабар бермоқда. Бедарак йўқолиб қолган мигрантларнинг...

2030 йилгача Россия қурилишларида бир миллионга яқин мигрант иш билан таъминланиши мумкин

Россияда қурилиш кадрларини жадал тайёрлаш дастури шакллантирилади ва МДҲ давлатларидан малакали ишчиларни ёллашдаги тўсиқлар камаяди. 2030 йилгача қурилиш индустрияси ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқадиган ушбу ва бошқа чора-тадбирлар қурилиш соҳасида бир миллион нафаргача меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш имконини беради. Бу ҳақдаги ҳужжат ҳукумат сайтида эълон...

2023 йилда Москвада меҳнат мигрантлари учун ойлик патент тўлови 6600 рублгача ошиши мумкин

«2022 йилда меҳнат мигрантларининг тармоқлардаги расмий маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мутаносиб равишда ойига 6600 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда»,  — деб тушунтирди Мурченко Москва шаҳар думасида. 2023 йили Москвада ишлаётган меҳнат муҳожирлари учун ойлик патент тўлови 6600 рублгача ошиши мумкин. Бу ҳақда Москва шаҳар думасида бўлиб ўтган...

Россияда қайта имтиҳон топширмаган мигрант ҳайдовчиларга автобусларни бошқариш тақиқланмоқда

Яқинлашиб келаётган 2023 йилдан бошлаб Россияда қайта имтиҳон топширмаган мигрант ҳайдовчиларга автобусларни бошқариш тақиқланмоқда, оғир хасталикка чалинган россияликларнинг “правасини” эса умуман бекор қилиш таклиф қилинмоқда, деб ёзмоқда «Парламентская газета». Агар мигрант Россияда бир йилдан ортиқ яшаб келаётган бўлса, у ўз Ватанида олган ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияникига алмаштирмасдан туриб тижорат транспортини,...

Москва шаҳрида ноябрда “РВП”га квота топшириш кунлари эълон қилинди

Аризалар 2022 йилнинг 1,2,3,7 ноябрь кунлари қабул қилинади. Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади. Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00 дан 17:00...

Россияда қисман сафарбарлик тўхтатилди

Мудофаа вазирлиги: ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ қисман сафарбарлик бўйича тадбирлар тўхтатилди. Захирадаги фуқароларни қисман сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ барча тадбирлар тўхтатилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. “Келгусида ҳарбий комиссариатларнинг Россия Қуролли кучлари сафига чақирув ишлари фақат кўнгиллилар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга номзодларни қабул...

25 ёшли “учар” мигрант Қозонда икки ойда 400 мартадан кўп тезликни оширган

Йўл инспекторлари кўчада тезликни ошириб келаётган Toyota русумли автомашинани тўхтатишди. Ҳайдовчи тезликни соатига 150 км гача оширган. Қозонда сўнгги икки ой ичида  тезликни ошириб,  қоидани 400 мартадан ортиқ бузган, қўшни давлатдан келган 25 ёшли мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда Татаристон давлат автоинспекцияси матбуот хизмати ўз телеграм каналида хабар берди....

Россияда меҳнат қилётган ўзбекистонликларга ҳам урушга чақирув қоғози келган

Россиянинг маҳаллий телеканалларидан бирида эфирга узатилган лавҳада шу ҳақда сўз боради. Айтилишича, Россиянинг Орёл вилоятида қонуний равишда меҳнат фаолиятини олиб борётган бир неча ўзбекистонликка мобилизация чақируви юборилган. Чақирув қоғозини олган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам сўраган. “ЭкоСити” чиқиндиларни қайта ишлаш заводи директори Юрий Парахиннинг айтишича, корхонанинг 50 нафар ходими чақирув қоғози олган, уларнинг...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya