Turkum: Россия хабарлари

Миграция рўйхатига қўйиш ва яшаш жойи бўйича регистрациядан ўтиш бланкларига ўзгартиришлар киритилди

1 январдан Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция рўйхатига қўйиш ва яшаш жойи бўйича регистрациядан ўтиш тўғрисида Россия ИИВнинг янги маъмурий регламенти кучга кирди. Унга кўра миграция рўйхатига қўйиш ва яшаш жойи бўйича регистрациядан ўтиш бланкларига ўзгартиришлар киритилди.

Чет эллардаги Ўзбекистон ёшларини ҳимоя қиладиган уюшма ташкил этилди

Адлия вазирлиги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Уюшмани ташкил этиш зарурлиги тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатномасида таъкидлаган эди. «Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда...

Москвада автобус ҳалокатга учради: тафсилотлар ва тахминлар (+фото, видео)

Москвада метронинг “Славянский Бульвар” станцияси яқинида “Мострансавто”нинг шаҳар ташқарисига қатновчи автобуси ер ости ўтиш жойига кириб кетиб, пиёдаларни уриб юборган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, 15 гача киши жароҳат олган, уларнинг баъзиларини автобус ғилдираклари остидан чиқариб олишга тўғри келган, дея хабар қилди Kun.uz. Ҳозирча...

Сахарово Миграция маркази Янги йил таътили кунларидаги иш жадвалини эълон қилди

Сахароводаги Кўп тармоқли миграция маркази байрамолди ва байрам кунларидаги иш жадвалини эълон қилди, дея хабар берди Migranto.ru сайти. Ўтаётган йилнинг сўнгги куни, 31 декабрда қабул :00 дан 12:00 гача бўлади. 2018 йил 1 январдан 8 январгача (январда ҳам) марказ байрам муносабати билан ишламайди. 9 январдан Марказ ўз фаолиятини одатдаги...

Росстат: Россия аҳолиси 2017 йилда мигрантлар ҳисобига кўпайди

Россия аҳолиси 2017 йилнинг январь-октябрь ойларида 63,5 минг нафарга ошди, дея хабар қилди Росстат. Маҳкама маълумотларига кўра, 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида мамлакат аҳолиси 146,9 млн нафарни ташкил этди, дея хабар қилди RG.ru. Бунда аҳолининг кўпайиши миграция билан боғлиқ экани қайд этилди. 10 ой давомида аҳолининг табиий камайиши 114,9...

Россияда Ravon R2 (Spark) ишлаб чиқарилиши мумкин

Айни дамда GM-Uzbekistan компанияси вакиллари General Motors билан Санкт-Петербургда Ravon автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда, дея хабар қилди Sputnik. Ўзбекистон компаниясининг мақсади — General Motorsнинг Санкт-Петербургда консервация қилинган заводи қувватида фойдаланишдир. 2014 йилда фаолияти тўхтилган завод йилига 100 минг автомобиль ишлаб чиқариш имконига эга....

2017 йилда 40 минг нафар ноқонуний мигрант Москвадан чиқариб юборилди

2017 йилда 400 мингга яқин мигрантга Москвада ишлаш ва қонуний бўлиб туриш учун патент берилган бўлса, 40 минг нафар ноқонуний мигрант Россия пойтахтидан чиқариб юборилди, дея хабар қилди шаҳар мэри Сергей Собянин. “Москва шаҳридаги жиноятларнинг катта қисмини ташкил этган мигрантлар томонига кўплаб эътирозлар мавжуд. Айтиш мумкинки, ушбу муаммо ҳал...

Москвада ўзбекистонликларнинг яширин босмахонаси аниқланди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Москва шаҳрида яширин босмахонани фош этишди. Бу ерда ўзбекистонлик шахслар сохта ҳужжатларни: миграция карталаридан тортиб, касаллик варақаларигача тайёрлашган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. «Бугун Федерал хавфсизлик хизмати ва ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси қўшма рейдлар давомида радикал кайфиятдаги...

Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашди

Москва шаҳри жануби-ғарбида жойлашган кафедаги маиший можаро Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг “бирга бир” оммавий муштлашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда Kun.uz «КП»га таянган ҳолда. Нашр маълумотларига кўра, оммавий муштлашув ҳақида гувоҳлар тунги соат тахминан иккиларда ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, хабар беришган. «Севастополь шоҳкўчасидаги шарқ ошхонасига эга кафеда икки...

Россияда мигрантлар томонидан камроқ жиноят содир этилмоқда

2017 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Москвада чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 16 фоизга камайди, дея хабар қилди Россия пойтахти ҳудудий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати. “Ҳужжатларни қалбакилаштириш (25 фоиз), ўғирлик (24 фоиз) наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси соҳасидаги жиноятлар (12 фоиз) ва босқинчилик...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya