Туркум: Россия хабарлари

«Билмайин босдим тиконни…» ёхуд фуқаролик оламан деб аро йўлда қолган Азамат

Ўзбекистонлик фуқаро “кўнгилли” бўлиб Россия тарафида урушга киргани учун ватанида 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Қизиғи, унга Россия фуқаролиги берилмайди, чунки талаб қилинганидек 12 ой эмас, атиги икки ой жанговар ҳаракатлар ичида бўлган. Аммо қонунлар туфайли яна фронтга ҳам қайтиб бора олмайди. Азамат (исми ўзгартирилган) 38 ёшда,...

Рус православ черкови муҳожир болалар учун бепул рус тили курслари ғоясини танқид қилди

Москва Патриархиясининг черков, жамият ва ОАВ ўртасидаги муносабатлар бўйича синодал бўлими раиси Владимир Легойда “Россияда муҳожирларнинг фарзандлари туфайли мактабларда тил билиш даражаси пасаймаслиги учун миграция сиёсатини кучайтириш зарур”, деб фикрларини билдирди. “Бу масалада тўғри мувозанатни топиш муҳим. Ҳеч ким муҳожир болалар ҳам ўқиши кераклиги билан баҳс қилмаяпти ва ҳеч...

Россияда исломий банк хизматларини жорий қилишмоқчи

Шариат асосидаги ҳисоб-китоб тизими нафақат мусулмонларни қизиқтириши мумкин. 16 июн куни Санкт-Петербург иқтисодий форумида 1 сентябрдан бошлаб Россиянинг тўртта ҳудудида исломий банк иши бўйича тажриба ўтказиш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Ислом банк иши тамойилларини жорий этиш бўйича эксперимент иштирокчилари алкогол, тамаки ва қимор бизнеси, қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва сотиш билан...

Россиядаги элчихона нега жим?

Юрист Валентина Чупик Россияда меҳнат мигрантлари алдов йўли билан фронтга юборилаётгани ҳақида Вот Так телеканалига берган интервюсида 10 кун ичида келган 3 та ҳолат ҳақида гапирди. Россияда мигрантларга бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи юрист Валентина Чупик Россия расмийлари меҳнат мигрантларини урушга юбориш учун қандай алдаётгани ҳақида гапириб берди. «Барча ҳолатлар...

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди

Кеча Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми-2023 доирасида “Газпром” бошқарув қўмитаси раиси Алексей Миллер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан учрашди. Унда газ соҳасида ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Россия газини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш бўйича шартнома ва Ўзбекистон...

«Текинга овқат еяпсиз, бунинг ҳақини урушга бориш билан тўлайсиз…»

Урушда юзга яқин марказий осиёлик муҳожир ҳалок бўлган. Марказий Осиёдан меҳнат муҳожирлари оиласини боқиш, ўз уйи учун пул ишлаб, ватанига қайтиш учун Россияга боради. Россияда улар кўпинча маҳаллий аҳоли истамаган, оғир ва кам ҳақ тўланадиган ишларни бажаради. Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Марказий Осиёдан келган меҳнат...

«Ақчангизни …да сақланг, агар у бўлса» – ХВЖ раҳбари маслаҳат бермоқда

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари ўзбекистонликларга жамғармаларини қайси валютада сақлашни тавсия қилди. ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Марказий банкидаги норасмий мулоқот чоғида жамғармаларни долларда сақлашни тавсия қилди. ХВЖ раҳбарининг тушунтиришича, АҚШ валютасининг устунлиги АҚШ иқтисодиёти ва молиявий капитал бозорлари ҳажми билан боғлиқ. Агар АҚШ иқтисодиёти мустаҳкам позицияни сақлаб қолса,...

Санкт-Петербургда хорижий фуқаролар учун тадбир ўтказилади

15 июн куни соат 11:00 дан 15:00 гача Южний миграция маркази (Кубинская, 77) ҳудудида хорижий фуқаролар учун “Санкт-Петербург қаноти остида” деб номланган ва Россия кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. “Санкт-Петербург қаноти остида” тадбири доирасида иштирокчилар рус маданияти тарихига шўнғиш, ҳақиқий рус чойини татиб кўриш, миллий рақсларни томоша қилиш ва...

Россиянинг 7 шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайлови ташкил этилади

Муддатидан аввал ўтказилиши режалаштирилган Президентлик сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муҳим сиёсий жараёнда барча юртдошларимизнинг фаол иштрок этишини таъминлаш мақсадида чет эл мамлакатларида ҳам сайлов участкалари ташкил этилгани қувонарли ҳол, албатта. Бу хориждаги ҳамюртларимизга Президентлик сайловларида иштирок эта олишлари учун қулай имконият яратиб беради. Зероки, бу овозлар нафақат...

«Тупурдим»: Россиялик депутат Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига жавоб берди

Давлат Думаси депутати Александр Бородайнинг айтишича, Россиядаги муҳожирлар мамлакатнинг ички иши бўлиб, улар билан ўзи хоҳлаганича бошқариши мумкин. У Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Шоҳин Самадийнинг ксенофобик кайфиятнинг кучайиши ҳақидаги баёнотига шундай жавоб қайтарди. Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти раҳбари Шоҳин Самадий Душанбе Тожикистон фуқароларининг Россия Федерациясида...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация