Turkum: Россия хабарлари

РВП, ВНЖ ва бошқа хизматлар нархи қимматлашади

Сизнинг эътиборингизни қонунчиликдаги муҳим янгиланишга қаратмоқчимиз. 2023 йил 27 ноябрдаги 539-ФЗ-сонли Федерал қонунига биноан 2024 йил 1 июлдан бошлаб ҳар хил турдаги ҳужжатлар ва хизматлар учун давлат божи миқдори ўзгаради: РВП (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома): 1600 дан 1920 рублгача; ВНЖ (яшаш учун рухсатнома): 5000 дан 6000 рублгача; Россия Федерациясининг...

Муҳожирларга нисбатан ишончсизлик бир неча сабабларга кўра атайлаб кучайтирилади

Журналист Максим Шевченко Россияда мигрантлар ва уларга бўлган муносабат ҳақида қуйидагича ёзади. Ноқонуний мигрантлар ҳақида гапирганда, авваламбор “ноқонуний” деган сўзнинг нимани англатишини тушуниб олиш лозим. Пропискасиз яшаётганларми? Ёки патентсиз ишлаётганларми? Россия Федерациясининг халқаро шартномаларига мувофиқ, қуйидагилар яшаш жойида рўйхатдан ўтишдан озод қилинади: Украина ва Беларус Республикаси фуқаролари – 90...

Уй-жой коммунал хўжалигида ишчилар тақчиллиги 50 фоизга етиши мумкин

Давлат Думасининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси раисининг ўринбосари Светлана Разворотнева шундай тахмин қилмоқда. Худди шундай тақчиллик даражаси, шу жумладан ҳовли тозаловчилар – дворниклар учун ҳам бу қишда ҳақиқатга айланиши мумкин. Депутатнинг таъкидлашича, кадрлар етишмаслигига анъанавий тарзда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, жумладан, дворник бўлиб ишлаган мигрантларнинг чиқиб...

«Ашан», Globus ва Metro Россияда ишини тўхтатиши мумкин

Франциянинг “Ашан”, Атак ва Германиянинг Metro Cash & Carry, Globus, Selgros каби йирик хорижий озиқ-овқат чакана савдо тармоқлари Россияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” газетаси Саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди. Бу компаниялар Россиянинг 49 минтақасида 483 та чакана савдо,  тарқатиш марказлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш...

Калининград вилоятида муҳожирларнинг ишлаши чеклаб қўйилди, аммо бу муаммони ҳал қиладими?

Калининград вилояти губернатори Антон Алихонов 2024 йилда мигрантларнинг минтақада ишлашини чекловчи фармонни имзолади. Ҳужжат уларга маълумотларни қайта ишлаш ва ахборот хостинги хизматларини кўрсатиш соҳасида, шунингдек нон ва қандолат маҳсулотлари, болалар овқатлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлашни тақиқлайди. Бундан ташқари, мигрантларнинг меҳмонхона бизнеси, умумий таълим ва бошқа баъзи соҳаларда...

Хабаровскда талабалар муштлашувидан сўнг рейд ўтказилди

Хабаровскда муҳожирлар икки россиялик талабани калтаклаганидан сўнг ётоқхонада рейд ўтказилди. Жиноий иш очилиб, гумонланувчиларни қамоққа олиш масаласи ҳал қилинмоқда, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Хабаровск бўйича тергов бошқармаси. Тергов маълумотларига кўра, Тинч океани давлат университети талабалари 28 ноябр куни кечқурун университет ётоқхонасида калтакланган. “Тожикистонлик бўлган уч нафар...

Россияда президентлик сайлови қачон бўлиши маълум қилинди

Федерация Кенгаши 2024 йил 17 мартда Россияда президентлик сайлови ўтказиладиган санани тасдиқлади. Қарор парламент юқори палатасининг бугунги йиғилишида қабул қилинган ва у расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Россия Федерацияси Конституциясининг 102-моддасига мувофиқ, давлат раҳбари сайловини ташкиллаштириш Федерация Кенгашининг ҳуқуқи ҳисобланади. Мазкур қарор кучга киргандан сўнг сиёсий партиялар...

Москва вилоятида рейдлар: 40 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади

Москва вилоятидаги омборларга ўтказилган рейд натижасида 40 дан ортиқ ноқонуний мигрантлар жавобгарликка тортилди ва улар Россиядан чиқариб юборилади, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси ИИВ вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Татяна Петрова. Унинг сўзларига кўра, полиция Ленин совхозида жойлашган ишлаб чиқариш ва омборхонада ноқонуний муҳожирларни аниқлаган. “Полиция томонидан Марказий...

Чет элликлар банк карталарини масофадан очиши мумкин

“Сбербанк”га тегишли “Юmoney” хизмати энди чет эл фуқароларига масофадан туриб банк ҳисоб рақамларини очиш ва карталарни олиш имкониятини беради. Карта виртуал бўлиши ва унинг пластик версиясини Россияга келганида Шереметьево аэропортида олиш мумкин. Янги хизмат ҳақида “Сбербанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Кирилл Царев маълум қилган. Хизмат чет эллик сайёҳларга Шереметьево...

«Вагнер» жангчиси бўлган Ўзбекистон фуқаросига рус паспорти берилмоқда

Ўзбекистон фуқаролиги ва “регистрация” муддати тугагани туфайли депортация хавфи остида қолган Александр Бабковга Свердловск вилоятида Россия паспорти берилади. Бунга унинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашганлиги сабаб бўлди. Ўзбекистонга қайтганида қонун бўйича ёлланма аскарлик туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди. Собиқ Ўзбекистон фуқароси вақтинчалик бошпана олиш учун Свердловск вилояти ИИВ...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya