Питерда ўзбекистонлик лифт шахтасига тушиб кетди
32 ёшли йигитни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 7 октябрь куни Санкт-Петербургнинг Киров туманида ўзбекистонлик муҳожирнинг ҳалок бўлиши ҳодисасини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Стачкалар проспектидаги етти қаватли бинонинг юқори қаватидан лифт шахтасига тушиб кетган. Уйда капитал таъмирлаш тартиби бўйича лифт алмаштирилаётган...