Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Меҳнат миграцияси соҳасидаги ислоҳотлар

Хусусий бандлик агентликларига берилган 80 та лицензиядан 71 таси бекор қилинди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда соҳага оид бошқа масалаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот конференциясида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, ИИВ...

Нукусдан Москвага парвозлар вақтинча Урганчдан амалга оширилади

“Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича 2022 йил 5 июлдан 29 июлгача “Нукус-Москва-Нукус” йўналиши бўйича парвозлар Урганч халқаро аэропортидан амалга оширилишини маълум қилди. HY-9626 ва HY-9625 қатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Урганч халқаро аэропортидан “Урганч-Москва-Урганч” йўналишининг жадвали бўйича амалга оширилади.

Осон иш топаман, деб одам савдоси қурбонига айланиб қолманг

Ўзбекистон Республикасининг Таиланддаги Бош консулхонаси ижтимоий тармоқлардаги ёлғон эълонлар ҳақида огоҳлантирди. Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳудудида 5-10 минг АҚШ доллари миқдорида иш таклиф этиш бўйича ёлғон эълонлар тарқалмоқда, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.  Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний...

Ўзбек банкларида доллар дефицити кузатилмоқда. Нега?

Рубль курси Марказий Осиё мамлакатлари миллий валюталарига нисбатан шиддат билан мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бунинг ортидан ўзбек банкларида нақд доллар тақчиллиги юзага келди. “Бир банкда навбат етмайди, бирида пул тугаган, яна бири доллар бермас экан”, дея вазиятни таърифлади ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири. Kun.uz мухбири ушбу мавзу юзасидан банк ходимлари ва...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 03.07.2022

Мигрант аканг пул тагида қолди! Март ойида Россиядаги мигрантларнинг катта қисми долар курси кўтарилгани сабаб мамлакатдан чиқиб кетишни хоҳлаб қолишганди. Лекин Рубл ака март ойида евро ва долларга берган аперкот зарбаларидан сўнг, ўз қаддини анча тиклаб олди. Ўтган ҳафтада 1 доллар 53.58 рублгача тушди. Шу сабабли Россиядаги мигрантларнинг даромади...

Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси ёпилди

Қорақалпоғистон ҳудуди яқинидаги иккита назорат ўтказиш пунктида ҳаракат тўхтатилди. Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати Ўзбекистондаги ахборот ҳамкорларига таяниб берган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ата” – “Тажен” (автомобил йўли) ўтказиш пунктидан жисмоний шахслар, транспорт воситалари ва юк машиналаридаги маҳсулотларнинг ўтказилиши тўҳтатилган. Бунга ахборот...

Қурбон ҳайити 9 июлда нишонланади

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади,-деб хабар беради Адлия вазирлиги. Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра,...

«Qanot Sharq» авиакомпанияси Петербургдан Бухорога парвозларни йўлга қўйди

Компания 174 йўловчини сиғдира оладиган Airbus A320 самолётларидан фойдаланмоқда. Qanot Sharq авиакомпанияси Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортидан Бухорога рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар беради “РИА Новости”. “28 июнь куни, Пулково аэропортидан Qanot Sharq авиакомпанияси Бухорога мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўйди. Жадвалга кўра Санкт-Петербургдан Бухорога сешанба кунлари учишингиз мумкин бўлади” –...

Ўзбекистонда мигрантлар учун РФ ИИВнинг “Паспорт-виза хизмати” ваколатхонаси иш бошлайди

Аккредитациядан ўтган “Паспорт-виза хизмати” ваколатхонасининг ўзига хос хусусияти меҳнат мигрантларининг Россияга келиш тартибини соддалаштириш бўлади,- деб хабар беради  Sputnik Ўзбекистон. Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” Федерал Давлат унитар корхонасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Олег Костюк Ўзбекистон ИИВ Консуллик-ҳуқуқий бошқармасида аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида расмий гувоҳнома олди. “Ваколатхона Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 26.06.2022

МИГРАНТЛАР КУРЕРЛИКНИ ТАНЛАШМОҚДА Қурувчи мигрантлар қанисиз! Қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди, бу 2020 йилда меҳнат қилган ишчиларнинг тўртдан бирини ташкил этади, дейди Қурувчилар миллий бирлашмаси президенти Антон Глушков. 2020 йилнинг якунида, расмий статистикага кўра, Россия қурилиш ташкилотларида 800 минг мигрант, норасмий ишчиларни ҳисобга олган...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya