Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Видео: Аэропорт юк ходимлари фуқаронинг 3000 долларлик юкига зиён етказган

Фуқаро Uzbekistan Airports’га шикоят қилган. У ходимлар юкларини қандай улоқтириб юборгани акс этган видеони жамоатчиликка ҳавола этди. Шаржа шаҳридан Тошкентга шахсий автомобили учун махсус тайёрланган шиша панорама билан қайтаётган тошкентлик тадбиркор юк тушириш вақтида юки синиб кетганини аниқлади. Эркак бу ҳақда Dalil.uz лойиҳасига берган интервюсида айтиб ўтди. “23 январ...

Туркия ва Қозоғистонда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади

2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб янги ваколатхоналар очилиши маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март санасида қабул қилинган ПҚ-149-сон  қарорига биноан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг маълум ҳудудларида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудлар:   Қозоғистон Республикасининг Туркистон...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 24.04.2022

Тил билганга минг танга Якунланаётган ҳафтада Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Европа ва Осиё мамлакатларида ишлаш имкониятлари хусусида эълонлар берди. Жумладан, Германия, Болгария, Сербия ва Жанубий Кореяда ишлаш учун талаблар маълум қилинди. Хусусан, Жанубий Кореяга меҳнат мигранти сифатида бориш учун корейс тили бўйича имтиҳон...

Ўзбек мигрантлари бориши мумкин бўлган янги давлатлар аниқланди

Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўзбекистонлик мигрантлар учун энг фойдали йўналишлар бўлиши мумкин. 2021 йилда чет элдан Ўзбекистонга 8,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган. Бу пулнинг 70 фоизи Россия Федерациясидан ўтказилган бўлиб, бу 5,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистон ташқи...

Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 10 та янги ваколатхонаси очилиши кутилмоқда

Ушбу ваколатхоналар 20 та ҳудуддаги мигрантларга хизмат кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март санасидаги ПҚ-149-сон қарорига биноан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг маълум ҳудудларида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ташкил этилади. Ушбу ҳудудлар: Қарорда таъкидланишича, ҳар бир ҳудуд учун...

Ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга шартли равишда визасиз кира олади?

Шартли равишда визасиз кириш бу мамлакатга етиб келганда ёки онлайн тарзда визани расмийлаштиришдир. Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириш билан оввора бўлмай, дунёнинг 37 давлатига боришлари мумкин. Гарчи бу давлатларга ташриф буюриш учун ҳам виза талаб этилса-да, Ўзбекистон паспорти эгалари уни мамлакатга етиб келганида ёки интернет орқали олишлари мумкин. Ўзбекистон...

Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб қилинмайдиган давлатлар

2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига визасиз кириши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон паспорти жаҳон паспортлари рейтингида 80-ўринда. 2018-йилда Ўзбекистон рейтингда 82-ўринни эгаллаган эди. Ушбу рейтинг мамлакат паспортига эга бўлган фуқароларнинг визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар сонига қараб тузилган. Шундай қилиб, 2022 йилда Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 58 давлатига...

Бучада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган

Ижтимоий тармоқларда 11 нафар ўзбекистонлик йигит Киевда бўлиб тургани тасвирланган видео тарқалди. Украинада уруш бошлангач, Ўзбекистон эвакуация режаси орқали минглаб ватандошларни ортга қайтарди. Бироқ, яқинда 11 нафар ўзбекистонлик йигит Киевда бўлиб тургани тасвирланган видео тарқалди. “Украинадаги ўзбеклар тузган Telegram-гуруҳ ва каналларда тарқалган видеода 9 нафар ўзбекистонлик видеога олаётган одамга...

Украинадан қайтган талабаларга ўқишни кўчириш учун рухсат берилди

Талабалар 26 апрелдан бошлаб таълим муассасаларига мурожаат қилишлари зарур. Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.  Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда. Шу муносабат билан ариза...

Кореяда ишлаш учун имтиҳон куни эълон қилинди

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 1 июнь куни бошланиши режалаштирилган. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2022 йил 28 апрель куни онлайн тарзда labormigration.uz сайти орқали амалга...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya