Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевга қайтди

2022 йил 22 апрелдан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида иш фаолиятини қайта тиклади. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили бу ҳақда маълум қилди. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Украинада бўлиб турган фуқаролари ва чет эллик фуқаролар элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин: Киев шаҳри, Володимирска кўчаси, 16, 01901. Умумий саволлар учун:...

Германияда ишлашни истовчилар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда мавсумий (бир йиллик) ишлаш имкониятини таклиф қилади. Бўш иш ўринлари мавжуд бўлган соҳалар: Меҳмонхонада ёрдамчи; Ресторан хизматчиси; Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.  Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади. Ойлик маоши – 1800(Қарийб 22 млн. сўмдан)-2400(29 млн. сўмгача) евро (brutto).  Ишчиларга ўз танловларига...

Корея Республикасида ишлаб, қайта шартнома асосида келганлар диққатига!

Қайта шартнома асосида келган фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни тикланмоқда. Корея Республикасида 4 йилу 10 ой муваффақиятли ишлаб, қайта шартнома билан келган ва тегишли ҳужжатларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим этмаган фуқаролар диққатига! Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикасидаги эпидемиологик вазият юмшатилгани инобатга олиниб, Корея Республикасида 4 йилу...

Ўзбекистонда валюта сотиб олиш ҳажми рекорд даражада ошди

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ҳам 3 фоизга кўтарилди. Ўзбекистон Марказий банки 2022 йил бошида Ўзбекистонга хориждан қанча пул жўнатилганини маълум қилди. “Podrobno.uz” мухбирининг хабар беришича, 2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 3 фоизга ошган. Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан...

Хорижда оввора бўлган аёллар

Ўзбек тилида истеъмолидаги “мардикор” сўзи форсчадан таржима қилинганда “эркак ишчи” деган маънони англатади. Афсуски бугун хорижда мардикор бўлиб юрган эркаклар қаторида, ўзбекистонлик аёллар ҳам оз эмас экан. Яқинда “kun.uz” мухбири Зилола Ғайбуллаеванинг “Ярим миллион ўзбек аёли хорижда ишлаяпти — Ўзбекистонда уларга иш топиб бериш механизми борми?” сарлавҳаси остида эълон...

Ўзбекистонга валютани олиб кириш ва олиб чиқиш миқдори қанча?

Ўзбекистон чегарасидан қанча маблағ билан ўтиш мумкин ва бу жараёндаги талаблар қандай? Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Авазбек Исроилов Kun.uz`га жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби ҳақида сўзлаб берди. — Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани...

Фирибгарларга алданманг! Чиптангизни текшириб кўринг

Авиачиптанинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин? Сўнгги вақтларда авиарейслар учун сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпаймоқда. Шу сабабли «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси йўловчиларга ҳақиқий авиачиптада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши кераклигини эслатиб ўтди: 250 сони билан бошланган, 13 та рақамдан иборат ноёб авиачипта рақами; авиачипта харид қилинган агентликнинг тўлиқ манзили; авиачиптанинг нархи, агентлик йиғими...

12 апрелдан бошлаб Қозоғистонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Автобуслар жадвали ва чипта нархлари Транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинди. Дастлаб бешта маршрутни ишга тушириш режалаштирилган ва улар 12 апрелда амалга оширилади:  Тошкент – Олмота (16:00, 17:00, 18:00, 19:30) – 200 минг сўм; Тошкент – Чимкент (12:00) – 60 минг сўм; Тошкент – Нур-Султон (18:00) – 350 минг сўм;...

“Uzbekistan Airways” самолёти Домодедово аэропортига фавқулодда қўнди

Бортда бомба борлиги ҳақидаги хабар берилди. Минскдан Тошкентга учган самолёт портлаш хавфи остида эканлиги тўғрисидаги аноним хабар келиб тушди, аммо тезкор текширув давомида бу хабар ўз тасдиғини топмади. “Uzbekistan Airways”нинг Белорус пойтахти Минскдан Тошкентга учган Airbus A-320 русумли самолёти борти “миналаштирилгани” тўғрисидаги аноним хабардан сўнг Москвадаги Домодедово аэропортига келиб...

Uzbekistan Airways Термиздан Санкт-Петербургга учадиган бўлди

2022-йил 5-майдан бошлаб Uzbekistan Airways Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тиклаётганини маълум қилди. Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади. Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан) Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан) Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан) Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан) Термиз...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya