Turkum: Ўзбекистон хабарлари

2021 йилда янада кўпроқ ўзбекистонлик Россия паспортини танлади

2021 йили салкам 32 минг ўзбекистонлик ўзларининг янги ватанлари сифатида Россияни танлаб, ушбу давлат фуқаролигини олган. Бу рақам 2020 йилдагига нисбатан қарийб 9 минг кишига кўпдир. 2020 йилда 23 минг 100 ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган эди. FinExpertiza аудит-консалтинг компанияси Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда ушбу маълумотларни тақдим...

Россиядан Ўзбекистонга қайтганлар кўпчиликни ташкил қилмайди — миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусовнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида 133 минг аҳоли Россиядан қайтган. 5 апрел куни АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда таъкидланишича, миграция агентлиги томонидан 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 минг...

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам Кореяга мавсумий ишларга юборилади

Бу йил ҳам ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Жанубий Корея республикасига мавсумий ишларга юборилади. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Афзал Ирматов Migrant.mobi журналисти саволига жавоб берар экан, шу ҳақда маълум қилди. Фақатгина 2021 йилдагидек, меҳнат мигрантлари қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида кўпроқ ўтган йили бориб келган фуқароларга устунлик берилади. Россияда меҳнат...

Ўзбекистон меҳнат мигрантлари 29 давлатда ишлашлари мумкин бўлади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқароларнинг чет элларга бориб ишлашлари учун миграция географиясини кенгайтириш борасида турли давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. 29 та давлат орасида Канада, Франция, Италия, Белгия сингари давлатлар ҳам шулар жумласидан. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов маълум қилди. «Канада, Франция, Италия, Белгия,...

Мигрантларнинг оммавий қайтишига Ўзбекистон тайёрми?

Ватанга қайтган муҳожирларни иш билан таъминлаш масаласи нима бўлади? Ҳаммага маълум, Россия Украинага қарши бошлаган «махсус ҳарбий операцияси» ортидан сиёсий, иқтисодий муаммолар ичида қолди. Дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари томонидан қўлланилган санкциялар, ҳаво йўлларини ёпиб қўйилиши, хорижий катта компаниялар ҳамкорлигини тўхтатиб, мамлакат ҳудудидаги филиалларини ёпиши ва Россияни дунё ҳамжамиятидан яккалашга...

Нижневартовск шаҳрида Ўзбекистон ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Генконсули Абдусалом Хатамов шахсий Facebook саҳифасида хабар берди. “Ўзбекистон Президентининг хориждаги меҳнат муҳожирларимизга қилаётган эътибори доирасида жорий йилнинг 1 мартида қабул қилинган 149-сонли Қарорига асосан Ханти – Мансийск автоном округининг Нижневартовск шаҳрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади”—деб ёзилади хабарда. Ҳозиргача ушбу мавзу...

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 3 та янги автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Яқин кунларда Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари қайта тикланади. 2 апрелдан Тожикистондан Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларига янги халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади. Рейслар Тожикистоннинг «Asia Group Holding» автокомпанияси автобуслари томонидан амалга оширилади. «Душанбе – Термиз», «Душанбе – Денов» ва «Пенжикент – Самарқанд» йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади....

Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантлари қурилиш ишларига жалб қилинади

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига ватанга қайтган меҳнат мигрантларини қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Уларга асбоб-ускуналар харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳам белгиланди. Бу тадбирлар ҳисобига...

Қозоғистонга йўловчи поездлари қатнови номаълум муддатга ортга сурилди

Ўзбекистондан Қозоғистонга йўловчи поездлар қатнови номаълум муддатга бекор қилинди. Бу “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Бунга Қозоғистон томонининг карантин чораларини қайта тиклашга доир қарори сабаб қилиб кўрсатилган. “Қозоғистон томони №647/648-сонли Нукус – Бейнеу ва №1/2-сонли Тошкент – Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирмоқда....

«Uzbekistan Airways» дан энг сўнгги янгиликлар

Наманган ва Красноярск ўртасида «тўлиқ эконом» режимида парвозларни йўлга қўйилди. Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар «тўлиқ эконом» форматида сешанба кунлари амалга оширилади. Намангандан учиш – 17:35 (Тошкент вақти билан); Красноярскка етиб бориш – 22:50 (Красноярск вақти билан); Красноярскдан учиш – 00:20 (Красноярск вақти билан); Наманганга етиб келиш – 01:55 (Тошкент...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya