Turkum: Ўзбекистон хабарлари

ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ НЬЮ-ЙОРККА УЗЛУКСИЗ ПАРВОЗЛАРНИ БОШЛАМОҚДА

Тошкент – Нью Йорк йўналишида узлуксиз парвоз 12 соат давом этади, қайтиб Тошкентга учиш – 11 соат. Ўзбекистон Ҳаво йўллари ҳафтага бир маротаба Рига орқали парвозларни сақлаб қолади. Ўзбекистон Ҳаво йўллари Boeing 787 Dreamliner самолётида Тошкентдан Нью Йорккача биринчи узлуксиз парвозни 2017 йилнинг 27 июл куни амалга оширилишини хабар...

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ДАВЛАТИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УЧУН ВИЗА БЕРИШНИ ОСОНЛАШТИРАДИ

Сўнгги хабарларга кўра, Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квоталар сонини оширишга қарор қилган. Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва Корея Республикаси элчиси Квон Ён 22 апрел куни Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати хабарига...

Ўзбекистон чиқиш стикерларини бекор қилиб, ички паспортни жорий этади

Ўзбекистонда чиқиш стикерларини бекор қилиш ва ички паспортни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бунга Президентнинг айни пайтда муҳокамада бўлган 2017−2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси гувоҳлик бермоқда. Таъкидланишича, мутасадди органлар жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф...

Ўзбекистонликлар Польшада ишлашлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Тошкентда «Газель» ва Mercedes иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди

Фото: © Sputnik/ Наталья Селиверстова Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларидан бирида, йирик “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси яқинида ўлим билан якунланган дахшатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди «Новости Узбекистана» портали. Ушбу авария суратлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари бир-бирига юзма-юз тўқнашган, кучли зарба...

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди «Газета.uz» Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya