Туркум: Ўзбекистон хабарлари

«Сайёҳлар олдида шарманда бўляпмиз» – Тошкентда ички ишлар ходимлари тонг саҳардан меҳмонхоналарни текширмоқда

ИИВ ходимлари  e-mehmon тизими  орқали рўйхатдан ўтган меҳмонларнинг ҳақиқатда ҳам ўша хонада яшаётганини текширишган. Бу текширувлар учун ҳеч қандай асос кўрсатилмаган. Август ойининг охирги ҳафтасида Тошкентдаги ўнлаб меҳмонхоналарга тонгги 5-7 лар оралиғида ички ишлар ходимлари келиб, e-mehmon тизими орқали рўйхатдан меҳмонларнинг шахсий ҳужжатларини текширган. ИИВ хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ...

❗️ «Молодец, узбек»

Неча йилдан бери мана шу бегона диёрда, руслар юртида ишлаб, ризқимни териб юрибман. Бу ерда ҳар эшитганимда фахрланадиган, ғурурланадиган ёқимли сўз, оддий халқ вакилларининг «молодец, узбек», деган сўзидир. Шундай пайтда миллатимдан, ўзбеклигимдан фахрланиб кетаман.  Яқинда иш билан шаҳардан анча олисда бўлган бир манзилга бордим. Кеч соат 19:00 дан ўтганда...

ID-карта ва «загранпаспорт» фуқаронинг уйигача етказиб берилиши мумкин

ID-карталар, хорижга чиқиш паспортлари, транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни  фуқароларнинг уйига етказиб бериш таклиф этилмоқда. “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.Бу...

Мендан кетгунча, эгасига етгунча зайлида ясалган “E-visa” платформаси

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга келмоқчи бўлган сайёҳлар электрон виза олишда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида ёзмоқда. Улар сайтга расм юклаш, электрон почтага тасдиқ хатини олиш, карта орқали тўлов қилишда техник нуқсонлар борлигини айтишяпти. Ўзбекистонга кириш талаблари 2018 йилда енгиллаштирилган. 2019 йилнинг 1 февралидан 76 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визаси (e-visa)ни...

❗️ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг

Шоҳруҳбек Олимнинг оёқ кийим тозаловчилари ҳақидаги постини ўқиб, Истанбулда бўлган бир воқеа эсимга тушиб кетди. Бир куни Ункапани томонларда юрсам, олдимдан оёқ кийим тозалайдиган йигит лаш-лушларини кўтариб ўтиб қолди. Айни менинг олдимга келганида чўткаси сирғалиб, ерга тушди. “Аби, чўткангиз тушиб кетди”, – дедим. У ортга қайтиб, чўткасини ердан олди...

Дунёдаги энг бахтли давлатлар рўйхати эълон қилинди

2022 йил март ойида 140 та давлат орасида эълон қилинган Дунё давлатлари бахтиёрлик индексига кўра, Ўзбекистон-53 ўринни, Россия 80-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда эса Финландия. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ҳар йили бир неча омиллар асосида одамларнинг яшаш сифати ўрганилади. Давлатлардаги одамларнинг яшаш тарзи ҳақидаги мақолалар, аҳоли орасида ўтказилган сўровномалар йиғилиб,...

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 28.08.2022

КОРОНАВИРУС ҚАЙТМОҚДА – Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди; – Равшан Эрматов Россияда иш бошлади; – 12−20 сентябрда Самарқандга амалга ошириладиган бир нечта рейслар бекор қилинди; – Туркия ва Россияда даҳшатли автоҳалокатлар содир бўлди; – Саудияга ҳафтасига 14 та авиарейс қўйилиши кутилмоқда; – Ўзбекистонликлар Таиландда 30 кун визасиз...

Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консулхонаси Мустақиллик байрамида фуқаролар қабулини тўхтатади

Ўзбекистон халқи Мустақилликнинг 31 йиллигини кенг нишонлаш арафасида. Бу кунни чет эллардаги ватандошларимиз ҳам катта байрам сифатида нишонлайдилар. Муҳожирликда юрган ҳамюртларимиз турли масалалар юзасидан мурожаат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Бош консулхонаси Мустақиллик байрами кунларида дам олади. 1-4 сентябрь кунлари фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилади. Байрам кунлари ўтгач, 5 сентябрдан консулхона ўз...

 “АвтоВАЗ” корхонасига 500 нафар малакали мутахассис ишга жалб қилинади

Август ойининг уч ҳафтаси давомида “Lada Ижевск” корхонасида 1900 нафарга яқин ишчи бўшатилган. Корхона қайта ташкил этилгач, ўзбекистонлик ишчилар айнан шу ерда меҳнат қилишлари мумкин. “АвтоВАЗ” корхонасига 500 нафар ўзбекистонликни ишга жалб қилиш тўғрисидаги келишувга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вакилларининг компания раҳбари билан учрашувида эришилди. Россиянинг “АвтоВАЗ” корхонаси...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация