Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Украинадаги ўзбекларнинг илк гуруҳи бугун Полшадан Ўзбекистонга етиб келади

Украинадан Ўзбекистонга эвакуация қилинаётганларнинг биринчи гуруҳи махсус рейс билан бугун Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Uzbekistan Airways матбуот хизматига кўра, ҳозирда, Полшанинг Катовице шаҳри аэропортида Тошкентга учиш учун Ўзбекистоннинг 241 фуқароси рўйхатдан ўтмоқда. Маълумот учун, Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳини олиб келиш учун Uzbekistan Airways махсус самолёт ажратган. Ўзбекистоннинг...

Японияда ишламоқчи бўлганлар учун тестлар Ўзбекистонда олинади. Имтиҳон санаси маълум қилинди

2022 йил 9 мартдан бошлаб Японияда махсус малакали ишчи сифатида ишлашни истовчилар учун тестлар бошланади. Бу ҳақда Япон тили ва касбий малака тест маркази раҳбари Дилафрўз Икромова АОКАда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилди. Унинг маълум қилишича, бугунги кунда республика ҳудудларида ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказларидаги “Япон тили ва...

Сбербанк мижозлари Hamkorbank ка пул ўтказа олмайди

Ўзбекистоннинг йирик хусусий банкларидан бири Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни пластик карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Сабаб сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган. Юборилаётган...

Хавотирланишга асос йўқ. Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди

Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида яшаб, меҳнат қилаётган фуқаролари, шу жумладан, мазкур минтақаларда жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқ. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарида шу ҳақда сўз боради. “Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан...

Истаганлар эвакуация қилинади. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ушбу республикадаги вазиятнинг кескинлашгани ҳамда фавқулодда вазият жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон республикаси фуқароларига мурожаат билан чиқди. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҳудудини тарк этишни истовчи фуқароларни шакллантирмоқда ва уларни кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда. Украина ҳаво кенгликлари ёпилгани боис, мамлакатдан чиқиш ва парвоз қилиш манзилига...

14 нафар ўзбек муҳожири қўлга олинган. Ўзбекистон Қозоғистонга нота юборди

Қозоғистондаги январ митинглари ортидан Ўзбекистоннинг 14 фуқароси қўлга олинган. Ўзбекистон томони Қозоғистон ТИВга бу борада тўлиқ маълумот бериш ҳамда консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборган. Бу ҳақда “Хабар 24” давлат телеканали хабар қилмоқда. Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Элвира Азимованинг телеканалга маълум қилишича, Қозоғистондаги январь воқеаларида иштирок...

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда энг кўп патент олишди. Бу нимани англатади?

Ўзбекистонлик мигрантлар ўтган йили Россияда берилган меҳнат патентлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, дея Россия Федерацияси ИИВ маълумотига таяниб хабар бермоқда “Подробно.уз” сайти. Вазирлик томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган йили жами 2 221 826 патент Россияда ишлаш учун берилган. Шундан Ўзбекистон фуқаролари 1 316 569 та патент олган бўлса,...

Россиядан водийга янги ва арзон авиарейслар йўлга қўйилди

2022 йил 30 январь куни «Uzbekistan Airways» Акциядорлик жамияти томонидан «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида илк Наманган – Перм йўналиши бўйича парвоз амалга оширилди. Илк рейс «тўлиқ иқтисодий класс»га ўтказилган Airbus А320 ҳаво кемасида 174 нафар йўловчини Россиянинг Перм халқаро аэропортига элтиб қўйди. Ва бу кўрсаткич Фарғона водийсидан Россия Федерацияси...

Беш долларлик саволлар (видео)

Коронавирус пандемияси ҳали якунланганича йўқ. Дунё бўйлаб коронавируснинг янгидан янги штамлари тарқалар экан, давлатлар ҳам турли чора-тадбирларни кўришиб, ўз эҳтиётларини қилишмоқда. Ҳозирда омикрон деган штами дунё бўйлаб тарқалаётганлиги ҳақида хабарлар янгиликлар лентасини тўлдириб ташлаган. Хусусан, ушбу штам Ўзбекистонга ҳам кириб келганлиги тўғрисида яқинда хабарлар тарқалган ва бу расман тасдиқланган...

Ўзбекистон Россияда очадиган консулхоналар мигрантларга нима беради?

Ўзбекистон Россиянинг бешта шаҳрида консулхоналар очмоқчи. Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача Россиянинг яна бешта шаҳрида Бош консуллик муассасаларини очишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, консулхоналар Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининград ва Нижний Новгород шаҳарларида очилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги фармони лойиҳасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Шунингдек,...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya