Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш учун янги тизим яратилди  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2021 йилдаги “Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 771-сон қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда “НОРМА”. Ушбу қарор билан қуйидагилар белгиланди: “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими унинг оператори сифатида иштирок этувчи Ўзмиллийбанк процессинг маркази негизида ташкил этилди; жисмоний шахслар ўртасидаги...

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Ўзбекистондан халқаро йўналишларда қатнайдиган поездларга янги чегирмалар: поездга қанча эрта чипта олсангиз, шунча арзон тушади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Россия шаҳарларига Ўзбекистондан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Оқтўба фожиасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 январь куни Қозоғистонда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон самолётларида жойларни олдиндан танлаш имконияти пайдо бўлди

8 январдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қатновларига «Жойни танлаш» интерфаол хизматини жорий этишга киришди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки босқичда хизматлар яқин хориж мамлакатларига Airbus A-320 ҳаво кемаларида бажариладиган қатновлар учун кўрсатилади. Кейинчалик ушбу турдаги хизматларни барча йўналишларда жорий этиш мўлжалланган. Маълум қилинишича, «Жойни танлаш» хизмати...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya