Turkum: Ўзбекистон хабарлари

2 январдан Россия ва Қозоғистонга поезд чипталарига 45 фоизгача чегирмалар жорий этилади

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабар қилди. 2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди: – агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса,...

Ўзбекистон аэропортларида «яшил» ва «қизил» йўлаклар ишга туширилди

Ўзбекистон пойтахти ва бошқа шаҳарлар аэропортларида 1 январдан икки йўлак (коридор) тизими ишга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Хабарда қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ушбу тизим ишга тушган. Шунингдек, Термиз аэропортида ҳам икки коридор фаолиятини бошлаган. Эндиликда мамлакат халқаро...

Ўзбекистон Президенти илк бор парламентга Мурожаатнома тақдим этди (видео)

22 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган...

Чет элга ишлашга кетаётган ўзбекистонликлар давлат органларини огоҳлантиришга мажбур бўлиши мумкин

Ўзбекистондан чет элга якка тартибда меҳнат фаолияти амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқаролар давлат органларини огоҳлантириш мажбурияти қўйилиши мумкин, дея хабар қилди Sputnik Ўзбекистон. Ушбу таклиф ва қонун лойиҳаси Меҳнат вазирлигидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган ва янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ягона порталига жойлаштирилган. Ҳужжатда айтилишига...

Ўзбекистон ўз фуқароларини қаерда бўлса ҳам ҳимоя қилади – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт, деди президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда. “Афсуски, шу вақтга қадар чет элларда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига етарлича эътибор берилмади, десак, бу...

Президент фармонига шарҳ: Ўзбекистонда кимлар афв этилади?

6 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. ЎзА ушбу фармонга шарҳни тақдим этди. Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Президент томонидан 2700 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги Фармон имзоланди. Шу пайтгача ҳар йили амнистия...

Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 15 фоизга ошди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни 1 декабрдан ойлик иш ҳақлари, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат «республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида» қабул қилинди. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш...

Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат элчихонасини очади. Яқин вақтларда элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан 2 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, дея хабар берди Газета.uz. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси...

Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган

Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Жаҳон» Ахборот агентлиги Сайфулло Соипов тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди. 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси 31 октябрь куни Нью-Йоркда теракт содир этганликда гумон қилинмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари мазкур гумонни тасдиқлайди», — дейилади хабарда. Соипов Сайфулла Хабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005—2009...

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 16 фуқароси қулликдан озод этилди

Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги махсус амалиёт вақтида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz Sputnik Қозоғистонга таяниб. Уларнинг орасида ёш болали аёл ҳам бор. Одамлар Костанайдаги тегирмон комплексларидан бирида бўлишган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Иш берувчи паспортларни махсус сейфда сақлаган. Бу ҳақда «Қозоғистон жинсий...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya